Хитойда икки компания коронавирусга қарши вакцинани одамларда синашни бошлади
(last modified Thu, 06 Aug 2020 06:24:13 GMT )
август 06, 2020 11:24 Asia/Tashkent
  • Хитойда икки компания коронавирусга қарши вакцинани одамларда синашни бошлади

Хитойнинг Fosun Pharma фармацевтика компанияси ва Германиянинг Biontech компанияси коронавирусга қарши биргаликда ишлаб чиққан вакцинани Хитойда одамларда синашнинг биринчи босқичини бошлади. 

PanPay порталининг маълум қилишича, BNT162b1 вакцинаси синовида Тайчжоу шаҳридан 144 кўнгилли иштирок этмоқда. Дастлаб эмлашдан 18 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар, сўнгра 55 ёшдан катталар ўтади. Маълум қилинишича, 72 кишида эмлаш ўтказиб бўлинган. 

Синовлар тадқиқотларда даволаш хусусиятини имитация қилувчи, ҳеч қандай даволаш хусусиятига эга бўлмаган плацебо қўлланган ҳолда ўтказилади. Иштирокчиларнинг бир қисми вакцина, бир қисми эса плацебо олади. 

Умумий ҳисобда ҳар бир иштирокчига 21 кунлик оралиқ билан вакцинадан 10 мкг ва 30 мкгдан иккита инъекция қилинади. 

Biontech, шунингдек, АҚШнинг Pfizer компанияси билан биргаликда BNT162b2 деб номланган вакцина устида ишлаб олиб бормоқда.