Коронавирусда заифлик аниқланди. Унга таъсир қиладиган дори ҳам топилди
август 20, 2020 11:36 Asia/Tashkent
Компютер моделлаштириш шуни кўрсатмоқдаки, яллиғланишга қарши эбселен препарати янги турдаги коронавируснинг асосий камчиликларидан бири - асосий протеаз Mpro'нинг фаолиятига қарши курашиши мумкин.
Бу коронавирус инфекциясини самарали даволаш учун асос бўлиши мумкин, дейилади Science Advances илмий журналида чоп этилган мақолада.
"Асосий протеаз - бу янги турдаги коронавируснинг асосий оқсилларидан бири. Уни мавжуд, аммо бироз "ўзгартирилган" дорилар билан қўзғатиш мумкин. Биз вируснинг ҳаётий фаолиятида иштирок этадиган барча оқсилларни, уларнинг заиф томонларини ва турли дориларга реакциясини мунтазам равишда ўрганиб чиқдик", деди тадқиқот муаллифларидан бири, Чикаго университети профессори (АҚШ) Хуан де Пабло.