Асалари заҳри кўкрак саратонини даволашга қодир эканлиги аниқланди
Австралияда жойлашган Гарри Перкинс тиббиёт тадқиқот институти олимлари асаларининг заҳри кўкрак саратонининг зарарли ҳужайраларини йўқ қилишга қодирлигини аниқлади. Тадқиқот натижалари Nature журналида чоп этилди.
Олимлар 300 дан ортиқ асалари ва тукли ариларнинг заҳрини синовдан ўтказиб, заҳарнинг маълум бир концентрацияси бошқа ҳужайраларга минимал даражада зарар етказиб, бир соат ичида саратон ҳужайраларини ўлдиради. Бироқ доза ошиб кетса, унинг токсиклик даражаси ортиб кетади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, саратон ҳужайраларига асалари заҳридаги модда — мелиттин таъсир кўрсатади. Ушбу моддани синтетик усулда ҳам олса бўлади.
Олимлар мазкур тадқиқотни «ниҳоятда ҳаяжонли» деб атаган, бироқ уларнинг огоҳлантиришича, заҳар саратонга қарши дори воситаси бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун вақт талаб этилади.