Коронавируснинг янги белгилари айтилди
(last modified Sun, 11 Oct 2020 05:57:42 GMT )
октябр 11, 2020 10:57 Asia/Tashkent
  • Коронавируснинг янги белгилари айтилди

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги тест марказлари ишини янада қийинлаштирмаслик учун янги симптомларни COVID-19 индикаторлари рўйхатига киритиб ўтирмади

Мушаклардаги оғриқ, кучли ҳолсизлик ва товондаги пуфакчалар коронавирус билан инфекцияланганликдан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail британиялик олимларнинг Фавқулодда ҳолатлар бўйича илмий маслаҳатлашув гуруҳи учун тайёрланган докладига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Мутахассислар таъкидига кўра, вирус аломатлари турлича намоён бўлиши мумкин, бу вирусга чалинганлар ёши ва организм хусусиятига боғлиқ бўлади.

Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги тест марказлари ишини янада қийинлаштирмаслик учун янги симптомларни COVID-19 индикаторлари рўйхатига киритиб ўтирмади.

Ҳозирда мамлакатда касалликнинг расман тан олинган учта белгиси мавжуд: бу юқори температура, давомли йўтал ва таъм сезиш қобилиятининг ўзгариши ёки йўқолиши.

Британияда пандемия бошланганидан буён 570 мингта коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган, 42 мингдан зиёд одам вафот этди.

Ёрлиқ