ЖССТ: оммавий иммунитет фақат эмлаш йўли билан ҳосил бўлади
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори оммавий иммунитет пайдо бўлиши мақсадида коронарусни "ўз ҳолига ташлаб қўйиш" ва ё ундан бепарво бўлиш мутлақо мумкин эмаслигини таъкидлади.
ТАСС ахборот агентлигинг хабар қилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус оммавий иммунитет ғоясини асоссиз ва ахлоқий меъёрларга мос келмаслигини таъкидлаб, ҳали ҳам маълум бўлмаган коронавирус масаласид оммавий иммунитетга эришиш мақсадида бу вирусни ўз ҳолига қўйиш" ва ё карантин қоидаларни жорий қилмаслик каслланиш ва ўлим ҳолатларини янада оширадию холос дея изоҳлади.
Адханом Гебрейесус шунингдек оммавий иммунитеи ҳеч қачон эпидемияга жавоб бериш усули сифатида бўлмаган ва бу илмий ва ахлоқий жиҳатдан ҳам кўп муамоларни келтириб чиқаради деб қўшимча қилди.
ЖССТ Бош директори дунёнинг 10 фойиздан камроқ аҳолиси коронавирусга чалинган деган ўрганишларга тўхталиб, аксарият мамлакатлардаги аксарият одамлар бу вирусга мубтало бўлишларининг эҳтимоли катта ва вирусни назорат этмаган тақдирда касаллиниш ва ўлим ҳолатлари янада кўпайиб боради дея аниқлик киритди.
ЖССТнинг сўнгги статистик маълумотларига биноан, ҳозирда дунёнинг 37 миллион 748 минг 234 нафари коронавирусга чалинган ва улардан 1 миллион 81 минг 443 нафари вафот этган.