D витамини саломатлик учун қанчалик муҳим?
(last modified Thu, 15 Oct 2020 08:12:15 GMT )
октябр 15, 2020 13:12 Asia/Tashkent
  • D витамини саломатлик учун қанчалик муҳим?

D витамини инсон организмда бир қанча вазифаларни бажарилишида муҳим роль ўйнайдиган гормон ҳам ҳисобланади. Унинг етишмаслиги бир қанча касаллик ва муаммоларга сабаб бўлади.

D витаминининг етишмаслиги сабаблари?

Қуёш нурларининг етишмаслиги ва узоқ вақт ёпиқ жойда бўлиш «қуёш витамини» етишмаслигининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Овқатланишда баланснинг бўлмаслиги, организм макро ва микроэлементларга эҳтиёж сезиши, ҳомиладорлик ва лактация вақти, ёш ўтиши, ичаклар микрофлорасининг бузилиши ва бир қатор касалликлар ҳам организмда D витаминига бўлган эҳтиёжни ортишига сабаб бўлади.

D витамини нима учун керак?

Қондаги кальций миқдорини таъминлаш, рахитни олдини олиш, суяклар тиш ва тирноқларнинг мустаҳкам бўлиши учун муҳим.

Тери

Псориаз, дерматит, экзема ва бошқа касалликларда кузатиладиган теридаги муаммолар келиб чиқмаслигининг олдини олади ва камайтиради. Дерматологлар эса тери касалликларига қарши курашишда D витаминини қабул қилишни энг самарали усуллардан бири сифатида тавсия қилади. Ўтказилган тадқиқотда псориаз касаллигига чалинган беморларнинг 62 фоизида D витамини етишмаслиги аниқланган.

Иммун тизими

D витаминини қабул қилиш иммун системасини мустаҳкамлайди, инфексион касалликлар — ОРВИ, ОИTВ (орттирилган иммунитет танқислиги вируси, ВИЧ), туберкулёзга чалиниш хавфини камайтиради. Шунингдек, аутоиммун касалликлар 1-турдаги қандли диабет, ревматоид артрит, витилиго ва бошқаларнинг олдини олади, коронавирусдан ҳам профилактика ҳисобланади.

Ҳазм жараёнини яхшилайди

D витамини ҳазм жараёни ва психоэмоционал аҳвол учун фойдали. Тушкунлик, чарчоқ ва агрессия мазкур витамин етишмаслигидан дарак бериши мумкин. Организм «қуёшли кайфият»га эҳтиёж сезганда ҳазм жараёнида ҳам муаммолар кузатилади. Айниқса, ҳаво ҳарорати совишни бошлаганда, куз-қиш мавсумида «қуёш витамини»га бўлган эҳтиёж юқори бўлади.

Марказий нерв системасига таъсири

D витамини ва МНС ўртасида боғлиқлик ҳам мавжуд. Унинг миқдори кам бўлганда когнитив функциялар сусайиши, деменсия кучайиши ва Альцгеймер касаллигига ривожланиши мумкин. Шунингдек, профилактика мақсадида D витаминини ҳаракатлари ва координациясида ўзгаришлар сезилган кекса ёшли кишиларда қўлланиши ҳам ижобий самара беради.

Ёрлиқ