Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини яратишди
Замонавий технологиялар ёрдамида SARS-CoV-2 вируси тузилишини атомлар даражасида яратиш ва аввал унда илғаб бўлмаган деталларни акс эттиришга муваффақ бўлинган.
Саудия Арабистони подшоҳи Абдуллоҳ номидаги фан ва технологиялар университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D-моделини ишлаб чиқишди.
Бунинг учун олимлар микроскоп ёрдамида барча мавжуд суратлар ва оқсил маълумотлари базасини тўплашди.
Замонавий технологиялар ёрдамида SARS-CoV-2 вируси тузилишини атомлар даражасида яратиш ва аввал унда илғаб бўлмаган деталларни акс эттиришга муваффақ бўлинган.
“Биз яратган модель шунчаки липид мембранада ихтиёрий равишда жойлаштирилган оқсил тожларни эмас, балки вируснинг тўлиқ тузилишини намойиш қилади”, - дейди олимлардан бири Нган Нгуен.
Олимлар яратилган модель вирусни батафсилроқ ўрганишга, бу ўз навбатида, унга қарши дори воситалари ишлаб чиқилишини тезлаштиришга имкон беришига умид билдиришган.