Германиялик шифокор коронавирус пандемияси кутилмаган сабабини маълум қилди
(last modified Sat, 28 Nov 2020 05:01:30 GMT )
ноябр 28, 2020 10:01 Asia/Tashkent
  • Германиялик шифокор коронавирус пандемияси кутилмаган сабабини маълум қилди

Германиялик эпидемиолог Александр Кекуле айни пайтда дунёда коронавируснинг Италияда пайдо бўлган штамми тарқалаётганини маълум қилди. Шифокорнинг фикрича, Европада ҳеч ким инфекциянинг хавфига эътибор қаратмагани сабабли вирус Италия шимолида мутацияга учраган.

«Глобал пандемия учун ‘старт ўқи’ Италияда отилган», — деди мутахассис.

Шифокорнинг билдиришича, касалланиш ҳолатларининг 99 фоизидан ортиғида беморларни мутация натижасида Италия шимолида пайдо бўлган штамм зарарламоқда. Шу билан бирга, Кекуленинг қайд этишича, COVID-19’нинг қўзғатувчиси бўлган SARS-Cоv-2 вируси биринчи марта Уханда пайдо бўлган.

Эпидемиологнинг таъкидлашича, коронавирус Италияда бир неча ҳафта давомида сездирмасдан тарқалган. Бу вируснинг мутацияга учрашига ва одамларга яхшироқ мослашишига имкон берган.

Кекуле коронавируснинг хавфи ҳақидаги огоҳлантиришларга эътибор бермаган европаликларнинг хатога йўл қўйганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ҳеч ким хавфни жиддий қабул қилмаган.

Шунингдек, шифокор Германия ҳукуматини ҳам танқид қилган. Унинг эслатишича, вирусологлар бир овоздан пандемиянинг иккинчи тўлқини яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирган, бироқ расмийлар бунга тайёрланмаган. Мутахассиснинг айтишича, COVID-19’нинг қўзғатувчиси каби вируслар «кун сайин эмас, балки соат сайин» тарқалади, айниқса, йилнинг совуқ мавсумида.

Коронавирус пандемияси деярли бутун дунёни эгаллаб олди. Ҳозирги пайтга қадар 60 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, уларнинг 1,4 миллиондан ортиғи вафот этган. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда қайд этилган.