Иммунитет пасайишига сабаб бўладиган 5-та маҳсулот маълум қилинди
(last modified Sat, 05 Dec 2020 08:43:40 GMT )
декабр 05, 2020 13:43 Asia/Tashkent
  • Иммунитет пасайишига сабаб бўладиган 5-та маҳсулот маълум қилинди

Иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун турли хил озиқ-овқатлар зарур бўлса-да, уларнинг айримлари ёрдам бериш ўрнига зарар етказиши ҳам мумкин. Шунингдек, уларнинг аксарияти кўпчиликнинг ратционидан жой олган.

Колбаса маҳсулотлари

Кўпгина тайёр гўшт маҳсулотларининг ярминигина гўшт ташкил қилади. Уларнинг таркиби крахмал, сут кукуни, глюкоза, хушбўйлантирувчи моддалар, стабилизаторлар билан бойитилади. Ёғ ва сунъий қўшимча моддалар иммунитет учун хавфли, чунки улар талоқнинг қон томир тизимига ортиқча юк бўлади. Ёғлар ва қўшимча моддалар органлар томирининг ёпилиб қолишига сабаб бўлади. Натижада қон айланиши секинлашади.

Соуслар

Пишлоқли соус, кетчуп ва майонез зарарли ёғларни ўз ичига олувчи маҳсулот ҳисобланади. Ўз навбатида, аччиқ ва нордон соуслар ҳам ичак шиллиқ қаватига зарар етказади. Ичакдаги фойдали бактериялар эса танага озиқ-овқат билан кирадиган патогенларни йўқ қилади. Шунингдек, улар Б гуруҳ витаминларини синтез қилади ва қондаги иммунитет ҳужайраларини тартибга солади.

Қаҳва

Оғир, шошилинч иш, бетартиб уйқудан сўнг кун давомида қаҳва ҳамроҳга айланиши табиий. Аммо оч қоринга қабул қилинган қаҳва ичак шиллиқ қаватини безовта қилади, худди соуслар сингари зарар етказади. Шунинг учун ишдаги танаффус вақтида нафақат бир стакан қаҳва ичиш, балки уни олма ёки сабзавотли салат билан истеъмол қилиш яхшироқ. Бундан ташқари, кўп миқдордаги қаҳва уйқуга таъсир ўтказади. Уйқунинг меъёрий эмаслиги эса ўз-ўзидан иммунитет тизимини сусайтиради.

Нонушта учун қуруқ егуликлар, тезпишар овқатлар

Овқат тайёрлаш учун вақт ёки истак бўлмаганда қуруқ ёки тезпишар егуликлар ёрдамга келади. Аммо бундай егуликлар таркибидаги крахмал, таъм кучайтирувчи моддалар, палма ёғи ва зираворлар жуда хавфли ҳисобланади. Бу вазиятда токсинлар талоққа ортиқча юк бўлади.

Шакар

Тўғри овқатланиш мутахассислари доимий равишда ортиқча шакар истеъмол қилиш хавфи ҳақида такрорлайди. Бу бевосита иммунитетга боғлиқ эмас, балки овқат ҳазм қилиш тизими орқали таъсир қилади. У фойдали бактерияларни кўпайтириш учун зарур бўлган оқсил ишлаб чиқаришни камайтиради ва турли хил яллиғланишнинг катализатори сифатида ишлайди. Ва ниҳоят, у танадан кальцийни чиқариб ташлайди ва ичакдаги фойдали бактерияларнинг кўпайишига халақит қилади. Шунинг учун иммунитет тизимини мустаҳкамлашда табиий йогурт, мева ва сабзавотлар истеъмолини кўпайтириш керак.