Британияда коронарусга қарши вакцинасидан фойдаланган икки кишида ўткир аллергик реакция кузатилди
(last modified Thu, 10 Dec 2020 10:41:28 GMT )
декабр 10, 2020 15:41 Asia/Tashkent
  • Британияда коронарусга қарши вакцинасидан фойдаланган икки кишида ўткир аллергик реакция кузатилди

Британия соғлиқни сақлаш расмийлари тарқатган баёнотида, мамлакат миллий соғлиқни сақлаш хизматининг икик ходими коронавирусга қарши вакцина билан эмланганидан сўнг улардан кучли аллергик реакция кузатилганига тўхталиб, аллергик реакцияга мойиллиги бўлган шахсларни Pfizer-BionTek вакцинасидан фойдаланишдан воз кечишга чақиришди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Британиядаги Миллий соғлиқни сақлаш хизмати директори Стивен Повис  сўзлаган нутқида, мамакатдаги миллий соғлиқни сақлаш хизматининг икки ходими вакцина олганидан кейин уларда ўткир аллергия реакция кухзатилганидан кейирн ушбу тавсиялар қилинганини  маълум этди.

Британия давлати кексалар ва коронавирусга қарши курашнинг биринчи чизиғида фаолият қиладиганларни биринчи бўлиб эмлаш массаласини таъкидлаб, сешанба кунидан бошлаб, мамлакатда оммавий эмлашни бошлади. Бу эса тинчлик даврасида логистик муомаларга қарши кураш учун Халқаро саъй-ҳаракатларни бир қисми ҳисобланади.

Ўтган ҳафта Халқаро  Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика идораси дунёда биринчи бўлиб АҚШнинг  Pfizer ва Германиянинг BionTech компаниялари томонидан ишлаб чиқарилганн вакциналарни тасдиқлади. Ҳолбуки АҚШ озиқ -овқат ва фармацевтика идораси ва Европадаги дори агентлиги ҳанузгача маълумоларни текширишмоқда.

ЖССТ-Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти илгари баъзи мамлакатларнинг коронавирусга қарши вакцинага бўлган оптимистик қарашлари тўғрисида огоҳлантириб, ҳозирга қадар 51 та вакцина инсондан синовдан ўтказилган улардан атиги 13 таси кенг кўламли синовларнинг якуний босқичига етган деб эълон этганди.

Ёрлиқ