Диетолог шифокор анорнинг фойдали хусусиятларини айтиб берди
Анор инфаркт, инсульт ва Альцгеймер касалликларининг олдини олади, қонда холестерин миқдори камайиши ва кўкрак саратонига чалиниш эҳтимолини камайтиради - шифокор.
Анор – иммунитетни мустаҳкамлайди, саратон ва ақли заифлик касаллиги пайдо бўлишининг олдини олади, дейди диетолог-шифокор Елена Соломатина Sputnik радиоси эфирида.
Анор <Россияда> нисбатан кам истеъмол қилинса-да, энг фойдали мевалардан бири. Унинг таркибида антиоксидантлар кўп. Шунингдек анор инфаркт ва инсульт каби юрак-қон томирлари тизими касалликларини, Альцгеймер касаллигини ҳамда саратон касалликлари, айниқса кўкрак саратонининг олдини олади, қонда холестерин миқдори камайишига хизмат қилади, - дейди Соломатина.
Анорнинг фойдали хусусиятлари киши уни ҳар куни истеъмол қилганда яхши сезилади. Бунда кунлик истеъмол миқдори атиги - 30 грам сок ёки бир дона анорнинг тўртдан бир бўлаги бўлса етарли.
Анорни меёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Унинг таркибидаги органик кислоталар ошқозон-ичак тизимига ҳамда тиш эмалига зарар етказиши мумкин. Шу сабабли анор истеъмолидан кейин оғизни чайиш мақсадга мувофиқ.
Анор танлашда имкон қадар янги мева танлаш керак. Буни анор териси ва тожидан билиб олса бўлади. Агар унинг терисида қора доғлар бўлса – демак мева эскирган. Шунингдек оғғирроқ мевада шарбат кўпоқ бўлади.