Артрит хавфини камайтириш учун ёрдам берадиган маҳсулотлар
(last modified Sat, 09 Jan 2021 06:09:48 GMT )
Январ 09, 2021 11:09 Asia/Tashkent
  • Артрит хавфини камайтириш учун ёрдам берадиган маҳсулотлар

Бўғинлар яллиғланиши билан намоён бўладиган артритдан статистика маълумотларига қараганда, 42—47 фоиз турли ёшдаги инсонлар азият чекади. Унинг келиб чиқишига турли омиллар, хусусан, истеъмол маҳсулотлари ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Айрим маҳсулотларни тановул қилиш организмдаги яллиғланиш жараёнини келтириб чиқариши бу эса саломатликка салбий таъсир қилиши мумкин.

Қўшимча шакар

Шакар деярли барча маҳсулотларда турли миқдорда мужассам бўлгани сабаб ҳам мутахассислар ҳеч бўлмаганда қўшимча шакардан воз кечишни тавсия қилади. Шакар организмда яллиғланиш касалликларини келтириб чиқаради ва ичаклар саломатлигига ёмон таъсир қилиб, қариш жараёнини тезлаштиради.

Қизил гўшт

Кўплаб тадқиқотларда қизил гўштни истеъмол қилиш ва артрит келиб чиқишига олиб келадиган яллиғланиш жараёни ўртасида боғлиқлик борлиги аниқланган. Шу боис ҳам мутахассислар унинг ўрнига товуқ ёки балиқ гўштини истеъмол қилишни тавсия қилади. Ёғли балиқ нафақат оқсил ва минераллар, балки яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлган фойдали омега-3 ёғларини ҳам ўз ичига олади.

Таркибида глютен бўлган маҳсулотлар

Глютен — буғдой, жавдар ва арпа таркибида бўладиган ўсимлик оқсили ҳисобланади. Ошқозон-ичак трактига ёмон таъсир қилади ва ортиқча вазн тўплаш ҳамда депрессияга сабаб бўлади. Ўтказилганига кўп бўлмаган тадқиқотда, глютен истеъмол қилиш ва организмда яллиғланиш, хусусан, артритнинг ривожланишига олиб келиши аниқланган.

Спиртли ичимлик

Алкогольли ичимликларда шакар ҳаддан ортиқ миқдорда кўп, қолаверса, спирт организмда яллиғланишнинг авж олишини тезлаштириш хусусиятига эга бўлади. Спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш артрит, шунингдек, вазн тўплаш ва тез қаришга олиб келади.

Тузли ва шўр таомлар

Тадқиқотчилар тузни керагидан ортиқ истеъмол қилиш, артритни ривожлантиришини маълум қилган. Гап шундаки, туз яллиғланишни келтириб чиқариб, суяк ва бўғинлар саломатлигига путур етказади. Шу сабаб ҳам овқатга тузни меъёрида қўшиш, фастфудлардан эса умуман воз кечиб, туз ўрнига организмга зарар етказмайдиган альтернативлардан фойдаланиш тавсия қилинади.