Тадқиқотчилар жигар бир суткада 1,5 баробар катталашишини исботлади
«Наука» хабар беришича, Швейцариялик олимлар сичқонларда тажриба ўтказди ва инсон жигари, кемирувчиларда бўлгани каби, сутка давомида ўз ҳажмининг ярми даражасида катталашиши ва яна одатий ўлчамига қайтиши мумкинлигини тахмин қилди.
Тадқиқотчилар сичқонлар жигари мунтазам равишда катталашиши ва қисқариши жараёнини ўрганди ҳамда мазкур орган, тахминан, 40 фоизга ўсишини аниқлади. Бу жараён сичқонларнинг циркад ритмлари билан боғлиқ: улар тунги ҳайвонлар бўлгани сабабли жигари кундузи қисқариб, тунда катталашади.
Инсон жигари ҳам шу принцип асосида ишлайди, фақат кемирувчилардан фарқли равишда, инсон циркад ритмлари асосида, яъни кундузи катталашади.
Экспертларга кўра, жигар оқсиллар синтези учун зарур рибосомaлар сони кўпаядиган ва камаядиган гепатоцит ҳужайралари ҳисобига катталашади. Жигарнинг суткалик цикли якунига етганда рибосомлар миқдори яна қисқаради.
Олимлар тадқиқот натижалари инсон турмуш тарзи циркад ритмлари билан тўғри келмаслигининг салбий оқибатларини исботлаганини маълум қилди. Тунги вақт — жигарнинг фаол бўлмаган пайти кўпинча бедор бўлиш семириш, қанд касаллиги, тушкунлик ва саратоннинг айрим турларига чалиниш хавфини оширади.