Олимлар юрак хуружининг кутилмаган симптомини маълум қилишди
Ҳеч қандай сабабсиз тўсатдан терлаш бошқа аломатлар билан биргаликда юрак хуружининг хабарчиси бўлиши мумкин, деб ёзади «Korrespondent.net».
Юрак хуружининг асосий огоҳлантирувчи белгиларига қуйидагилар киради:
- кўкрак қафасида оғриқ ёки ноқулайлик;
- заифлик, бош айланиши, ҳушдан кетиш;
- жағ, бўйин ёки орқада оғриқ;
- бир ёки иккала қўлда оғриқ;
- нафас қисиши;
- совуқ тер.
Юрак хуружи кузатилаётган вақтда терлашнинг сабаби шундаки, қон тиқилиб қолган артериялар орқали қон қуйиш учун юрак кўпроқ ҳаракатни талаб қилади. Юзага келган қўшимча стресс пайтида ҳароратни пасайтириш учун тана кўпроқ терлашни бошлайди.
Шифокорлар таъкидлаганидек, терлаш кўкрак қафасидаги кучли оғриқ, бош айланиши ва нафас қисилиши билан кечадиган бўлса, шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш керак.
Қайд этилишича, юрак хуружининг олдини олишнинг энг самарали усули бу фойдали овқатларни истеъмол қилиш, чекишни ташлаш ва қон босимини меъёрий даражада ушлаб туришдан иборат.