Мутахассислар оч қоринга нима ейиш мумкин эмаслигини маълум қилишди
Кун давомида узоқ вақт овқатланмаганда, кечқурун ёки кун бўйи ишга берилиш сабаб очлик ҳиссини қондириш учун иложи борича тезроқ ва кўпроқ овқатланишни хоҳлайди одам.
Аммо бирданига катта миқдорда овқатланиш ҳазм жараёни учун катта стресс ҳисобланади. Шу боис ҳам нима ейиш мумкин ёки йўқлиги ҳақида маълумотга эга бўлиш керак. Куннинг қандай ўтиши нонуштага боғлиқ бўлгани сабаб ҳам бу вақтда нима истеъмол қилиш муҳим саналади. Сиз тановул қилган маҳсулот, саломатлик, фаоллик, иш самарадорлиги, кайфият ва вазн қандай бўлишида рол ўйнайди.
Қайси маҳсулотларни емаслик керак?
Нонуштага ширинлик, қандолат маҳсулотлари истеъмол қилмаслик керак. Кўпинча бу каби маҳсулотлар таркибида қондаги қанд миқдорини кескин ошириб, сунъий тўқлик ҳиссини уйғотадиган ун, ёғ ва шакар кўп бўлади. Ширинлик егандан кейин қорин тез очади, инсулин миқдори ошишига таъсир қилгани натижасида ёғ тўпланади.
Бундан ташқари, таркибидаги айрим моддалар айниқса, глютен сабаб, киши бу каби маҳсулотларни емаса туролмайдиган бўлиб қолади. Шу сабаб ҳам ушбу маҳсулотлардан тийилиш тавсия қилинади. Қанчалик фойдали эканига қарамай, сули ёрмасидан тайёрланадиган бўтқани ҳам ҳаддан ортиқ истеъмол қилиб бўлмайди. Чунки қайта ишланган бўтқаларда аксарият ҳолларда гликемик кўрсаткичи юқори бўлади, унинг истеъмоли инсулин ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради. Аммо бу бўтқадан, умуман, воз кечиш кераклигини билдирмайди. Шунчаки оз меъёрда истеъмол қилиб унга мевалар қўшиб ейишнинг ўзи кифоя. Шунингдек бутун ёрмали вариантини танлаш ҳамда уни 6-8 соатга ивитиб қўйиб, кейин пишириш тавсия қилинади.
Шунингдек, наҳорга шакарнинг кони бўлган шарбатларни истеъмол қилиш ҳам тавсия қилинмайди. Мазкур ичимлик ширинлик билан нонушта қилиш билан баробар таъсир қилади. Шакарнинг кўп миқдордаги эканлиги сабаб шарбат ичгандан кейин организмда инсулин кўп миқдорда ажралиб чиқади ҳамда ёғ тўпланиши кузатилади. Шу сабаб ҳам шарбат ўрнига сабзавотли смузи истеъмол қилиш керак.
Қандай маҳсулотларни истеъмол қилса бўлади?
Нонуштадан ярим соат аввал, уйқудан турганда кейин илиқ сув ичиш керак. Сувга лимон, ошқозон кислотаси юқори бўлган кишилар эса магний қўшиб ичиши мумкин. Ичаклар микрофлорасини меъёрлаштириш учун эса метабиотиклар қўшса бўлади. Қолаверса, нонуштанинг таркибида оқсил мўл бўлган маҳсулотлар: ёғсиз гўшт, пишлоқ ва табиий йогурт, творог бўлиши керак.
Метаболизм яхшиланишида муҳим рол ўйнайдиган оқсиллар, қоринни тушликка қадар тўқ тутади. Унинг организмга тўғри сингиши учун сабзавотли гарнир билан истеъмол қилган яхши. Масалан, барра сабзавотлар қўшиб тайёрланган омлет кунни бошлаш учун энг яхши вариант ҳисобланади.
Шунингдек, гречка, зиғир уруғи ва жигарранг ун ҳам фойдали, шунингдек, тўйимли маҳсулотлар сирасига киради. Ушбу мураккаб углеводлар секин синггани ҳисобига инсулинга салбий таъсир қилмайди ва энергия беради. Номи келтирилган ёрмаларни сувда пишириб, сабзавотли гарнир ёки ўсимлик сути билан истеъмол қилиш тавсия қилинади.