Ҳаддан ташқари кўп терлайдиганлар учун 10 та маслаҳат
Гипергидроз кундалик ҳаётда жуда кўп ноқулайликларни келтириб чиқаради. Кўп терлашнинг сабаби нима бўлишидан қатъи назар, кўпчилик тананинг бу каби хусусияти билан мослашиб яшашга кўникади. Қуйида эса шундай инсонларга ёрдам бериши мумкин бўлган тавсиялар мавжуд.
Табиий матодан тикилган кийимларни кийинг
Иложи борича ҳамиша ҳаво ўтказадиган матолардан тикилган кийимларни кийишга ҳаракат қилиш керак. Пахта матосидан тикилган кийимларнинг асосан оқ ёки оч рангдагилари ҳам қуёш нурини қайтаради.
Гигиеник воситалардан фойдаланинг
Ҳозирда қўлтиқ ости соҳаси учун махсус ёстиқчалар ишлаб чиқарилган бўлиб, улар тўғридан-тўғри кийимга ёпиштирилади. Шунингдек, улар намликни ўзига шимиб, ёқимсиз ҳидларни бартараф этади. Бу эса муаммодан қутулишга бироз бўлса-да ёрдам беради.
Антиперспирант салфетка сотиб олинг
Кўп терлашга мойил инсонлар ёнида доимо антиперспирант салфетка бўлгани яхши. Улар, айниқса, ёз кунларида юз ва танага ғамхўрлик қилишни енгиллаштиради.
Оёқлар терлаганда
Оёқ терлашини камайтириш ёки ёқимсиз ҳидни бартараф этиш учун болалар кукуни ёки талк упасини суртиш керак. Кукун суюқликни ютади ва терини бактерия ҳамда замбуруғлардан ҳимоя қилади.
Оёқ учун махсус тагликлар
Гипергидроз − бактерияли инфекциянинг кенг тарқалган сабабларидан бири. Чунки нам пойабзал патогенлар учун идеал муҳит ҳисобланади. Шунинг учун намликни ютадиган ҳамда терини касалликдан ҳимоя қиладиган махсус оёқкийим тагликларидан фойдаланиш зарур.
Истеъмол содаси ёрдам беради
Тер туфайли кийимларда қоладиган ёқимсиз доғлар пайдо бўлади. Уларни бартараф этишнинг энг осон усули истеъмол содасидир. Маҳсулот керакли жойга суртилади ва 30-60 дақиқага қолдирилади. Сўнгра кийим одатдагидек ювилади.
Қаҳва ва аччиқ таомлардан чекланинг
Кофеинли, алкоголли ичимликлар, аччиқ ва шўр таомлар танада иссиқлик ишлаб чиқарилишини оширади. Демак, овқатланиш борасида ҳам эҳтиёт бўлиш зарур. Иссиқ кунларда оддий чой ёки сув ичиш тавсия этилади. Помидор шарбати ҳам терни камайтиришга ёрдам беради. Ичимлик тер безлари каналларини тўсиб қўядиган ва намлик тезлигини пасайтирадиган бириктирувчи хусусиятга эга.
Кийимларни тўғри танланг
Ҳар қандай мавсум учун кийимларни тўғри танлаш лозим. Иссиқ кунларда терлатадиган, қалин либослардан қочиш керак. Қулай услуб кийимдаги нам доирачалардан қочишга ёрдам беради.
«Навбатчи чамадон»ни йиғинг
«Навбатчи чамадон» ичида энг керакли воситалар бўлишини унутмаслик лозим. Масалан, дезодарант, салфетка ва шунга ўхшаш гигиеник воситалар. Уларни машина ёки офиснинг шахсий шкафида сақлаш мумкин.
Журнал тутинг
Журналга асосан организмда рўй бераётган ҳолатлар, терлашдаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни киритиб бориш шифокор ҳузурига борганда жуда фойда келтиради.