Дунё бўйлаб энг кенг тарқалган саратоннинг 5 тури ва уларнинг симптомлари
(last modified Wed, 16 Jun 2021 05:06:20 GMT )
июн 16, 2021 10:06 Asia/Tashkent
  • Дунё бўйлаб энг кенг тарқалган саратоннинг 5 тури ва уларнинг симптомлари

Эрта ташхис қўйиш саратон касаллигини даволашнинг энг муҳим омилидир. Қандай қилиб саратон аломатларини ҳеч қачон ўтказиб юбормаслик кераклиги билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Дунё бўйлаб ҳар йили саратон касаллигининг 18 миллиондан ортиқ янги ҳолатлари рўйхатга олинади, ҳар йили 9 миллиондан ортиқ одам саратоннинг бирор-бир туридан вафот этади. Ташхис қанчалик тез аниқланиши ва касаллик қайси босқичда эканлиги, муваффақиятли терапия инсон ҳаётида ҳал қилувчи рол ўйнайди.

Кўкрак бези саратони

Дунёда бу саратон касаллигининг энг кенг тарқалган шакли ҳисобланади. Шунингдек, ҳар йили 50 мингга яқин янги ҳолатлар қайд қилинади, бу аёлларда учрайдиган хавфли ўсмаларнинг бешдан бир қисмидир. Бундан ташқари, кўкрак бези саратонига чалинганларнинг деярли ярми аллақачон сўнгги босқичларда эканлиги қайд этилган. Қолаверса, ҳар йили 20 000 аёл кўкрак бези саратонидан вафот этади. Аҳамият бериш керак бўлган, энг кенг тарқалган кўкрак бези саратони аломатлари:

  • тери тузилишидаги ўзгаришлар;
  • кўкрак шакли ёки ҳажмининг ўзгариши;
  • кўкрак қафасининг ўзгариши;
  • кўкрак қафасидаги шишлар;
  • йўтал;
  • орқа қисмда оғриқ;
  • кўкрак қафаси ҳудудида қичишиш;
  • шишган ёки яллиғланган лимфа тугунлари;
  • ичакдаги муаммолар.

Кўкрак бези саратони хавфини камайтириш учун йилига камида бир марта маммолог томонидан текширувдан ўтиш, ҳар ой мустақил равишда кўкрак текширувидан ўтиш ва 50 ёшдан кейин мунтазам равишда маммография ўтказилиши керак. Юқоридаги аломатлардан бири сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш муҳимдир.

Ўпка саратони

Бу дунёдаги энг кенг тарқалган саратон касаллиги: дунёда касалланганлар жами икки миллиондан ортиқ. Ўпка саратони ўлим кўрсаткичи бўйича етакчи ҳисобланади: у дунёдаги энг тез ўлимга олиб келувчи онкологик касалликдир. Ҳар йили 1,76 миллион киши касалликдан вафот этади. Касалликнинг дастлабки белгилари:

  • қонли йўтал;
  • кўкрак қафасида оғриқ;
  • доимий йўтал;
  • озиш;
  • бўғилиш;
  • нафас қисиши;
  • кучли чанқоқ ва тез-тез пешоб;
  • нутқ билан боғлиқ муаммолар;
  • бармоқларнинг эгрилиги ва қалинлашиши.

Касалликни эрта ташхислаш имкониятини ошириш учун ҳар йили флюорография, ва агар керак бўлса, ўпка томографиясини ўтказиш лозим. Шунингдек, чекишни ташлаш ва ҳар қандай ташвиш берувчи аломатлар учун шифокор билан маслаҳатлашишга тўғри келади.

Йўғон ичак ва ректал саратон

Бутун дунёда ичак саратони энг кенг тарқалганлик бўйича иккинчи ўринда туради: ҳар йили деярли икки миллион янги ҳолатлар рўйхатга олинади, 800 мингдан ортиқ бемор вафот этади. Сўнгги йилларда ичак саратони сезиларли даражада яшариб бормоқда ва агар илгари янги ҳолатларнинг асосий қисми 50 ёшдан ошган беморларда қайд этилса, энди ўсимта ёшроқ одамларда ҳам тез-тез учрамоқда. Диққат қилиш керак бўлган аломатлар:

  • ахлатдаги ўзгаришлар - ич қотиши ёки ич кетиши;
  • қон аралаш ахлат;
  • балғам аралаш ахлат;
  • қорин бўшлиғида оғриқ ёки ноқулайлик ҳисси;
  • шишганлик ҳисси;
  • асоссиз равишда вазн йўқотиш.

Йўғон ичак саратони хавфини камайтириш учун тўғри овқатланиш: биринчи навбатда, парҳез таркибида клетчатканинг етарли эканлигига ишонч ҳосил қилиш, қайта ишланган гўшт, ёғли овқатларни озроқ истеъмол қилиш керак. 50 ёшга тўлгандан кейин кўпроқ ҳаракат, ва шунингдек, колоноскопия қилиш тавсия этилади.

Тери саратони

Ушбу турдаги саратон касаллиги дунёда тўртинчи ўринда туради: ҳар йили 1 миллиондан ортиқ ҳолатлар рўйхатга олинади. Кўпинча тери саратони теридаги хол ва доғлар ўзгариши орқали ўзини намоён қилади. Қуйидаги белгиларни ўтказиб юбормаслик лозим:

  • асимметрия (холнинг ярми бошқасининг ўлчамига мос келмайди);
  • бошқаларга ўхшамайдиган ранг, битта холда сариқ, жигарранг ёки қора;
  • хол диаметрининг 6 мм дан катталиги;
  • хол ҳажми, ранги, шаклининг ўзгариши.
  • Тирноқларнинг ранги ва шакли ўзгарганда, терида ва оғиз бурчакларида яралар пайдо бўлса, шифокор билан боғланиш керак.

Жигар саратони

Ушбу турдаги саратон хавфли ўсмаларнинг энг кенг тарқалган шакллари орасида бешинчи ўринни эгаллайди: бу касаллик ҳар йили 780 минг кишининг ҳаётига зомин бўлади. Билиб олиш керак бўлган аломатлар:

қорин бўшлиғида ғайритабиий оғриқ;

  • озиш;
  • тез-тез овқатланиш;
  • сарғиш тери ёки кўз оқининг сарғайиши.