июн 30, 2021 10:30 Asia/Tashkent
  • Ўпкаларни мустаҳкамлашнинг оддийгина 4 усули

Экологиянинг ёмонлиги ва шаҳар ҳавосининг ифлосланиши ва бошқалар сабаб ўпкалар фаолияти билан боғлиқ муаммолар, касалликлар келиб чиқиши мумкин. Уларнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашга ёрдам берадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Чуқур нафас олиш

Қанчалик ғалати туюлмасин, кун давомида биз етарлича чуқур нафас олмаймиз. Айнан шу сабаб ҳам кечаси 10-15 дақиқани чуқур нафас олиш машқига ажратинг. Ерга оёқларни чалиштириб ўтиринг. Максимал даражада чуқур нафас олинг.

Қадни тик туриб ўтириш

Ўпкалар сиқилиб қолмаслиги ва нафас билан боғлиқ муаммолар юзага келмаслиги учун қадни тик тутиб, тўғри ўтириш керак.

Кулиш

Қаҳ-қаҳ отиб кулиш қорин мушаклари ва ўпкалар кенгайиши учун аъло машқ ҳисобланади. Шу сабаб ҳам кулишни канда қилмаслик тавсия қилинади.

Кўп суюқлик ичинг

Сув нафақат организмнинг саломатлиги, балки киши ўзини яхши ҳис қилиши учун ҳам муҳим саналади. Кунига камида 2 литр сув ичиш керак.

Ёрлиқ