Иммунитет мустаҳкамланишига ҳисса қўшадиган 4 тавсия
(last modified Sun, 18 Jul 2021 05:34:16 GMT )
июл 18, 2021 10:34 Asia/Tashkent
  • Иммунитет мустаҳкамланишига ҳисса қўшадиган 4 тавсия

Қуйида келтирилган тавсиялар организмнинг вирус ва бошқа инфекцияларга қарши курашишига ёрдам беради.

Тиниқиб ухланг

Қанча кам ухласангиз, вирус билан касалланиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Гап шундаки, иммун тизими айнан киши ухлаганида фаолроқ ишлайди, бу вақтда организмда «босқинчилар» билан курашадиган оқсил ажралади. Кам ухлаганда ёки кечки дам етарлича бўлмаганда оқсиллар кам ажралиб, ҳимоя сусаяди.

Фаол бўлинг

Тадқиқотларда ҳатто бироз жисмоний фаол бўлиш вирус ва бактериялар билан касалланиш даражасини камайтириши аниқланган. Қолаверса, бошқа бир қанча тадқиқотларда жисмоний машқлар яллиғланишга қарши таъсир қилиши ҳамда иммунитетни мустаҳкамлаши тасдиқланган.

Тинчланинг

Одам асабийлашганда организм бор диққатини стресс билан курашишга қаратади. Стресс гормони — кортизол миқдорининг ошиши инфекциялар билан курашадиган лейкоцитларнинг камайишига олиб келади. Шу сабаб ҳам кунингиз қандай ўтганидан қатъи назар, тинчланиш ва сокинлашишга ҳаракат қилинг.

C витаминига бой маҳсулотларни истеъмол қилинг

Саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун C витаминини нафақат қўшимча сифатида қабул қилиш, балки ушбу витаминга бой маҳсулотларни канда