июл 19, 2021 10:27 Asia/Tashkent
  • Британиялик шифокорлар қонда тромб пайдо бўлишининг асосий аломатини маълум қилди

Британиялик шифокорлар қонда тромбларнинг ривожланишига сабаб бўладиган асосий аломатларни маълум қилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, тромбоз мавзуси, айниқса, AstraZeneca вакцинасининг ножўя таъсири ҳақидига хабарлардан кейин долзарб бўлиб қолди. Мутахассислар тромбларни кўпинча қўл ва оёқда, асосан пастки қисмда пайдо бўлишидан огоҳлантирди.

Оёқ томирлари тромбозининг белгилари:

  • одатда болдир ёки бўксада тортишиб ёки пулсацияланувчи оғриқ;
  • шиш;
  • оғриқли ҳудуд атрофида иссиқлик ҳисси;
  • оғриқли ҳудуднинг қизариши ёки қорайиши;
  • томирларнинг қаттиқлашуви ва оғриғи.

Бундан ташқари, нафас олишнинг қийинлиги, қаттиқ йўтал, кўкрак қафасда оғриқ ва бош айланиши − бу тромбнинг ўпкага кўчиб ўтганидан дарак беради. Агар шу каби аломатлар кузатилса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш тавсия этилади. Тромбознинг олдини олиш учун эса шифокорлар узоқ вақтли ҳаракатсиз иш вақтида спорт билан шуғулланиш ва фаол танаффуслар қилишни маслаҳат беради.

Ёрлиқ