Эрон музейларига саёҳат (15)
Қаср боғ музейи
Бу гўзал боғ жуда кўп тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган. Бундан ўн йил олдин, у “Қаср қамоқхонаси” номи билан машҳур эди. Аммо бундан олдин Қожарлар даврида бу ер Қожар шаҳзодалари саройи бўлиб, “Қажрий қасри” деб аталган
Ушбу музей Теҳронда жойлашган бўлиб, унинг эшиклари бир неча йиллардан бери омма учун очиқ. Бу гўзал боғ жуда кўп тарихий воқеаларга гувоҳ бўлган. Бундан ўн йил олдин, у “Қаср қамоқхонаси” номи билан машҳур эди. Аммо бундан олдин Қожарлар даврида бу ер Қожар шаҳзодалари саройи бўлиб, “Қажрий қасри” деб аталган. 1797-1834 йилларда Эронни бошқарган қирол Фатҳ Али Шоҳ Қожар Теҳрондаги тепаликка сарой қурдирди. У катта сарой, боғ ва перголани ўз ичига олган.
Бу Қажрий қасри 1929-йилда қамоқхонага айлантирилиб, 2003-йилгача фаолият кўрсатган. Бу қамоқхонани ёпиш қароридан сўнг Теҳрон муниципалитети бу жойни реконструкция қилиб, музейга айлантирди.
Қаср қамоқхонаси Теҳрондаги биринчи марказлаштирилган қамоқхонадир. Николай Марков томонидан ишлаб чиқилган ва 1929 йилда очилган.
Дастлаб қамоқхона 192 та хонага эга бўлиб, 800 нафар маҳбусни сиғдирарди. Умумий асосий палата, учта катта ва бешта кичик бўлимлар қамоқхонанинг ички мажмуасини ташкил қилади. Кейинги йилларда, иккинчи паҳлавий қирол даврида Қаср қамоқхонаси анча кенгайтирилиб, унга турли бўлимлар қўшилди. Эрон Ислом инқилобидан кейин бу қамоқхона сиёсий бўлмаган маҳбуслар учун қамоқхонага айланди.
- Асосий қамоқхона ёки Марков қамоқхонаси ромб шаклидаги бино бўлиб, унга иккинчи паҳлавий даврида икки қанот қўшилган. Энди унинг бўлимлари музейга айлантирилиб, қизиқувчилар ташриф буюриши мумкин.
- Энг қизиқарли кабиналардан бири шифтга эски қулоқчинлар осилган камерадир. Улардан бирини диққат билан тинглаганимизда Музаффариддин Шоҳ Қожарнинг фармони ўқилади.
– Бинонинг ташқи қисмида тарихий автомашиналар кўргазмаси ташкил этилган. Уларнинг аксарияти эронлик таниқли шахслар ва сиёсатчиларнинг машиналаридир. Ушбу кўргазма ёнида тарихий ва гўзал муҳитга эга Лагҳанте кафесининг филиали жойлашган.
Қажар даврининг қолдиғи бўлган Пергола саройи Марков қамоқхонасининг орқа томонида жойлашган. Бу қаср мунтазам саккиз бурчакли режага эга. Шифт ва деворларда чиройли гипс ишлатилган.
- Тахминан 5 минг квадрат метр майдонга эга сиёсий қамоқхона биноси инқилоб тарихи ва Ислом инқилоби жангчиларининг ҳикоячисидир. Бинода қамоқхоналар, кутубхона, ўқув маркази ҳам мавжуд.
Бу қамоқхонадаги инқилобий маҳбуслар орасида Оятуллоҳ Толиқоний, Маҳдавий Каний, Муҳаммад Тақи Шариати, Акбар Ҳошимий Рафсанжоний, Оятуллоҳ Сеййид Али Хоманаий, Муртазо Мотаҳҳарий, Боҳунар ва бошқа кўплаб сиймолар бор. Маҳбуслар орасида қамоқхона шоири ва ёзувчиси “Бозорг Алавий”, “Маҳмуд Дўлатободий”, “Фаррохи Яздий” ва ... номларини келтиришимиз мумкин.
Ушбу бўлимда сиз маҳбусларнинг турли камераларини жуда чиройли нусхалари билан кўришингиз ва турли даврлардаги қамоқхоналар муҳити билан танишишингиз мумкин.
– Қаср музейи боғи сайр қилиш ва ушбу боғнинг ҳамма жойида кўриш мумкин бўлган санъат асарларини томоша қилиш учун жуда мос жой.