Таҳсил олиш учун Европанинг энг яхши мамлакатлари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i16600
“Гардиан” газетаси таҳсил олиш, яшаш ва харажатларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу заминада Европанинг энг яхши мамлакатлари рўйхатини эълон қилган. Қуйида мазкур мамлакатлар билан танишиб олинг:
(last modified 2018-08-22T17:50:11+00:00 )
апрел 01, 2017 13:37 Asia/Tashkent
  • Таҳсил олиш учун Европанинг энг яхши мамлакатлари
    Таҳсил олиш учун Европанинг энг яхши мамлакатлари

“Гардиан” газетаси таҳсил олиш, яшаш ва харажатларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу заминада Европанинг энг яхши мамлакатлари рўйхатини эълон қилган. Қуйида мазкур мамлакатлар билан танишиб олинг:

1.Голландия, таҳсил олишнинг йиллик харажати 1900 еврони ташкил этади.

Ушбу мамлакат Европанинг таҳсил олиш учун харажати кам бўлган мамлакат ҳисобланади ва унда кўплаб  инглисзабон талабаларни учратиш мумкин.Голландияда 2100дан кўпроқ   инглис тилида таълим берувчи муассасалар мавжуд ва яшаш харажатлари бошқа мамлакатлардан кам бўлгани боис ундаги университет ва коллежларда ўқийдиган  хорижий талабарнинг сони кўпдир.

Image Caption

2.Германия, таҳсил олиш арзон ва ҳатто бепул йўлга қўйилган.

Арзон ёки бепул таҳсил олиш пайида бўлган кишилар учун Европа қалбида жойлашган Германия жуда муносиб ва  қулай мамлакат ҳисобланади.Мазкур мамлакатда таҳсил олувчи талабаларнинг 12 фоизини хорижий талабалар ташкил этади ва барча университетлар халқаро стандартлар даражасида фаолият кўрсатишади. Мазкур университетларда тартиб ва тадқиқот ишларига катта эътибор берилади.Яшаш учун ойлик харажатлар  Германияда 600-800 еврони ташкил этади.

Image Caption

3.Испания, таҳсил олишнинг йиллик харажатлари 690дан 1300 еврони ташкил этади.

Испаниядаги  олий ўқув юртларида таълим инглис тилида берилади. Бироқ мазкур юртда  инглис тилида ҳам таълим берувчи университетлар мавжуд. Унда таҳсил олишнинг харажатлари магистратура даври учун 1340дан 1524 еврони ташкил этади. Испанияда яшаш учун харажатлар ой давомида 600дан 700 еврони  ташкил этади.

Image Caption

4.Полша, поляк тилида таҳсил олиш бепул ва бошқа тилларда эса харажат  бир йилда 2155 еврони ташкил этади.

Полшада таҳсил олиш харажатлари унчалик кам бўлмасада, яшаш учун харажатлар кўп эмас. Мазкур мамлакатда инглис тилида таҳсил олиш учун  700 дан кўпроқ таълим муассасалари мавжуд.

Image Caption

5.Франция, таҳсил олиш  харажатлари  қарийб 190 еврони ташкил этади

Франциянинг давлат университетларида  бакалаврлик  даври учун  таҳсил олиш харажатлари  190 ва 260 евродан бошланади. Франция пойтахтида яшаш харажатлари унинг  бошқа шаҳарларидан кўра кўпроқдир. Аммо Париж тарих давомида талабалар учун энг яхши шаҳар бўлган.Мазкур мамлакатда таҳсил олиш асосан француз тилида йўлга қўйилган.Аммо инглис тилида ҳам 1100 дан кўпроқ дастурлар мавжуд. Яшаш харажатлари Парижда ўртача 800 еврони ва бошқа шаҳарларда эса 400дан 700 еврони ташкил этади.

Image Caption

6.Норвегия, таҳсил олиш бепул йўлга қўйилган

Норвегиянинг барча давлат университетларида таҳсил олиш  бепул йўлга қўйилган. Бироқ ушбу юртда яшаш харажатлари  Европанинг бошқа мамлакатларидан анча кўпроқдир.Ой давомида  яшаш учун кунлик харажатлар  қарийб 950 еврони ташкил этади. Иқлимнинг қулайлиги,  жиноятларнинг камлиги ва қишнинг совуқлиги Норвегиянинг бошқа хусусиятларидан ҳисобланади. Мазкур мамлакатда таълим бериш норвеж тилида йўлга қўийлган. Инглис тилида ҳам 250та факултет мавжуддир.

Image Caption

 

7.Чехия жумҳурияти, таҳсил олиш харажатлари йил давомида  4200 еврони ташкил этади.Кам харажат қилиш пайида бўлган талабалар ушбу мамлакатда  ўқишлари мумкин. Чехияда яшаш учун кунлик харажатлар 300дан 400 еврони ташкил этади.Мазкур мамлакатда турли миллат ва элатлар яшашлари боис  ҳам  талабалар ғарибликни  кўп  ҳис этишмайди.

Image Caption