Таиланднинг 5 та ажойиб жойлари
-
Таиланднинг 5 та ажойиб жойлари
Мазкур ҳадсиз қирларнинг занжири ва қоялар тепаси, абадий яшил ўрмонлар билан қопланган, серҳосил водийлар ва топ-тоза сувлар. Дарахтзорларда айланиб юриб, бу ерда ёввойи фил ва гиббонларни учратиш мумкин, оқ кўзли бургутлар ва товусларнинг ноёб турларини ҳам кўриш мумкин.
1. Кончанабури провинциясида жойлашган Ераван миллий парки (Erawan National Park)
Мазкур ҳадсиз қирларнинг занжири ва қоялар тепаси, абадий яшил ўрмонлар билан қопланган, серҳосил водийлар ва топ-тоза сувлар. Дарахтзорларда айланиб юриб, бу ерда ёввойи фил ва гиббонларни учратиш мумкин, оқ кўзли бургутлар ва товусларнинг ноёб турларини ҳам кўриш мумкин. Одамга тоғ кийиклари ва қирол бўғма илонлар кўринишдан ҳайиқмайдилар. Боғда етти поғонали шаршара ҳам бор.
2. Пхи-Пхи ороли
Бу ерда дунёнинг учта жилвакор ранги мужассамлашган: тик қояларнинг чўзилган йўллари, Тон Сай қўлтиғининг остида сувларнинг қад кўтарилишини кўра оласиз. Табиат мазкур жаннатмакон жойни минглаб йиллар ичида яратган ва яқиндагина у ўзининг оппоқ пляжларига эга бўлди.
3. Самуи ороли
Мазкур орол мамлакатдаги ороллар ичида Таиланд бўғозида катталиги бўйича учинчи ўринда туради. Унинг асосий кўрки – тиниқ яшил рангдаги кокос пальмаларидир ва уларнинг мевалари дунёдаги энг яхшиларидан бири деб тан олинган, ҳамда унинг пляжлари марварид қумлик сифатида яхши танилгандир. Самуида иккита қадимий чиройли шаршаралар бор, булар - Хин Лад ва Намуанг.
4. Чанг ороли
Қуруқликнинг катта қисми ўтиши қийинроқ бўлган жунгли, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг бой турлари билан қопланган. Тоғ дарёлари, шаршаралар ва тинч совуқ заводлар – табиат томонидан яратилган тош бассейнлар ҳам бор.
5. Самет ороли
Бу кичкина оролни кимсасиз орол деб ҳам мумкин, бу ерда мунтазам равишда бир нечта балиқчилар оилалари истиқомат қиладилар. Унинг бошқа жозибаси ҳам бор – бу ерда тинч ва осойишта ҳаёт ҳукм суради. Фақатгина шу ерда биз денгиз қирғоғида қуёш ботишини кўра оламиз, пальма дарахти баргларининг бетакрор шивирлашларини ҳам эшита оламиз, шунингдек, илиққина қумнинг нозик жозибасини ҳис эта оламиз.