Гавдали ва ажойиб уй ҳайвонлари
-
Гавдали ва ажойиб уй ҳайвонлари
Ушбу саҳифамизда сизни “Гиннес рекордлари” китобига киритилган йирик ва ажойиб уй ҳайвонлари билан таништирамиз.
Катта Жорж: Даниянинг зотли итидан бўлиб, бўйи 1.10 см.ташкил этади (Аризона)
Ушбу ит иккита рекорд ўрнатган: биринчиси, дунёнинг энг катта гавдали ити ва иккинчиси, бўйи ҳам бошқа итлардан анча баланддир.
Телевидения каналлари орқали кўрсатилган шоу дастурларда ва ижтимоий тармоқларда ушбу ит машҳур бўлади ва унинг эгаси ҳам ўзининг ити борасида томошабинларга маълумот беради.
Катта Жорж 2013 йилнинг 17 октябрида туғилган кунидан 8 йил ўтгач, ўлади.
Алрик: Бу мушукнинг оғирлиги 13.60 килограмм (Англия)
Алрик бошқа мушуклардан кўра икки баробар каттароқдир ва 2013 йилда фитнесс бўйича ўтказилган мусобақада 14 килоли оғирлик билан бошқа рақиблардан оғирроқ эди. У ушбу оғирликка 15 ойлик бўлганидан кейин эришди.
Унинг эгасига кўра, бу мушук ҳаддан зиёд овқатланарди ва ебтўймас эди. Шу сабабдан унинг эгаси Алрикни ветеринар олдига боради ва унга 6 ойлик овқатланиш режими тайинлашади.
Голди: қизил рангли ва 28 сантиметрлик балиқ
Дунёдаги қизил балиқлар орасида бу энг каттаси бўлиб, Англиянинг Кент шаҳрида яшайди. Унинг эгаси балиқни 2008 йилда сотиб олганида, ушбу балиқнинг бўйи 40 см. ва вазни 90 граммни ташкил этарди.
Албатта, голди дунёнинг йирик қизил балиқларидан эмас. Зеро 2010 йилда Англия кичик кўлларидан бирида ов этилган олтин балиқлардан бирининг оғирлиги 2.30 кило ва узунлиги 50 сантиметрни ташкил этарди. Милодий 2003 йилда энг катта қизил балиқ Голландияда ов этилган. Унинг узунлиги 47.5 сантиметрни ташкил этарди.
Ралф: 25 килоли қуён
Милодий 2010 йилда Ралф исмли қуён тўрт ёшга ва 25 килграмм вазнга эга эди. Унинг номи “Гиннес рекордлари” китобига энг катта қуён сифатида киритилган. Ушбу гавдали қуён ҳафтасига 75 долларлик овқат ейди ва унинг овқатлари карам, сабзи, бодринг, иккита олма, брокколи, маккажўхори ва икки бурда қора нон ва сухари ейди.
Зеус: узунлиги 112 сантиметрли Дания зотидан бўлган ит-Мичиган
еус ўзининг 112 сантиметрли узунлиги боис “Гиннес рекордлари” китобига 2013 йилда киритилади. Чунки у дунёнинг энг баландбўйли итларидан ҳисобланади.
Токсис: 52 килоли тошбақа –Сан Франсиско
Токсис Сан Франсискода яшайди ва дунёнинг вазни энг оғир бўлган тошбақалардан ҳисобланади. Унинг эга 15 йил олдин Токсисни сотиб олганида, ушбу жонвар унинг кафларида сиғарди. Токсис яшил япроқлар, олмалар ва ўтлар билан озиқланади.Зубра: 155.5 килоли Англия итлари зотидан -Лондон
Зубранинг тумшуғи ва оёқларигача бўлган узунлик 93 сантиметрни ташкил этади ва курагининг кенглиги 20 сантиметрни ва оғирлиги 160 килограммни ташкил этади. Дунёнинг гавдали ити сифатида уни ҳам “Гиннес рекордлари” китобига киритишган.
Грей: ушбу сичқоннинг оғирлиги 50.7 кило-Тегзас
Грей номли ушбу сичқон Жанубий Америкада яшайди ва унинг оғирлиги 60 килони ташкил этади. Энг йирик уй сичқони бўлган Грей кўпроқ сувда яшайди.
Бандит: Ракун аталувчи бу ҳайвоннинг оғирлиги 34 кило-Пенсилвания
Бандит номли ушбу ҳайвон дунё ракунларининг энг каттаси ҳисобланади. Бу ҳайвоннинг қалқонсимон бези касал бўлганидан кейин вазни ошиб бормоқда. 2004 йилда унинг оғирлиги 34 килога етган.
Стив: узунлиги 123 сантиметр бўлган мушук-Невада
Стив номли мушук ҳам “Гиннес рекордлари” китобига киритилган. У дунёнинг энг узун уй мушуги ҳисобланади. Аммо 2013 йилда бу мушук саратонга чалиниб ўлган.