Марсдан келган бола: Сфинкс очилганда инсоният ҳаёти ўзгаради
Россиянинг Волгоград шаҳрида яшайдиган Бориска Киприянович исмли бола туғилишидан аввал Марсда яшаганини таъкидлаган.
Киприяновичнинг даъвоси ва коинот ҳақидаги чуқур билими олимларни ҳайрон қолдирмоқда.
Борисканинг доктор онаси, фарзандининг ўзгача бир бола эканлигини билганини, туғилгандан сўнг икки ҳафта ўтиб ҳам ҳеч бир ёрдамсиз бошини кўтараолган, бир неча ойда гапира бошлаган, бир ярим ёшлигидан эса ўқишни, расм чизиш, бўяшни бошлаганини таъкидлади.
Боғчага чиққанида, ўқитувчилари унинг хотираси билан бир қаторда, жуда яхши ёзиш ва чет тилларини ўрганиш қобилаятини кўриб ҳайрон қолишганди.
“The Sun” газетасининг хабар беришича, оиласи Борискага коинот ҳақида ҳеч гапирмаганига қарамасдан, у тез-тез Марс, сайёралар ва ўзга сайёраликлар ҳақида гапирган.
Бир оз вақт ўтгач Бориска ядровий фалокатдан зарар кўрган ва уруш натижасида вайтон бўлган Марсда туғилганини даъво қилишни бошлаган.
Қизил сайёра халқининг карбонат ангидриддан нафас олишини ва ер остида яшашини айтди. Марсликларнинг сайёралараро саёҳат қилаолишларини ва аввалги ҳаётида учувчи сифатида ерни зиёрат қилганини айтди.
“Гиза”даги Буюк Сфинкс очилганида инсоният ҳаёти ўзгаради. Аниқ жойини эслай олмаяпман, қулоғининг орқасида бир ерда очиш механизми бор, деди.
Марсдаги жангчи сурати.
NASAнинг Марсга учирган Curiosity космик кемаси суратга олган фотографияларда НУЖ мухлислари Қизил сайёрада ўзга сайёралик бир жангчини топишганини айтишган.
Манба: cnnturk.com
Туркчадан ўзбекчалаштирилди