Табиий офат ва фожеалардан омонда қолган дарахтлар ҳақида маълумотлар
(last modified Sat, 18 Nov 2017 05:25:18 GMT )
ноябр 18, 2017 10:25 Asia/Tashkent
  • Табиий офат ва фожеалардан омонда қолган дарахтлар ҳақида маълумотлар
    Табиий офат ва фожеалардан омонда қолган дарахтлар ҳақида маълумотлар

Дунёда ҳар қандай табиий офат ва инсоний фожеалардан кейин ҳеч бир мавжудот ўз ҳаётини сақлаб қололмайди. Лекин айрим ҳолатларда шундай қирғин келтирувчи фожеалар ва табиий офатлардан кейин ҳам айрим дарахтлар ҳамон кўкариб гуллаб яшнаб тураверади.  

1.  АҚШда 11-сентябр воқеасидан сўнг омонда қолган нок дарахти

2001 йилда Америка қўшма штатларининг Нью-Йорк шаҳридаги олдинги жаҳон тижорат марказига қарата амалга оширилган террорчилик ҳаракатларидан кейин, ушбу бино вайронага айланади. Лекин ушбу вайроналар ичидан Нок дарахти зарар ва шикастланган ҳолда олинади ҳамда бошқатдан ерга ўтқазилади. Ушбу дарахт 1970 йилда экилган. Вақтики ушбу дарахт қайта экиладиган пайтида умуман қайта ўсмайдиган ҳолда бўлган. Дарахтнинг фақат битта шохи бутун қолган холос. Лекин ушбу дарахт қайта экилиб ва унга паравариш берилиб алоҳида эътибор қаратилганидан кейин, ушбу дарахт яна қайтадан кўкариб олдинги ҳолатига қайтади ҳамда гўзал тароват бахш этадиган манзарага айланади. Ушбу Нок дарахти Манхеттендаги 11-сентябр миллий ёдгорлиги мажмуаси ёнида қад кўтариб турибди. 

 

Image Caption

2.  Оклахома шаҳридаги бомба портлашидан омон қолган Неврон дарахти

1995 йил 19 апрел куни АҚШнинг Оклахома шаҳри марказидаги Федерал биносида кучли бомба портлаши содир бўлади. Натижада эса 168 нафар инсон ҳаётдан кўз юмади ва 700 нафарга яқин инсонлар оғир тан жароҳати олишади. Бомба портлаган пайтида ушбу бино ичида 650 нафар киши бўлади. Бомба портлаган бинонинг кўчасида мазкур 100 ёшли дарахт қад кўтариб турар эди. Ушбу бинода фаолият юритадиган ишчи ва ходимлар ўзларининг автомобилларини ушбу дарахт остига қўйишар эди. Портлаш кучи ўта шиддатли бўлганлиги боис ушбу дарахтнинг шохларига катта талофат етказди. Лекин шу атрофда яшайдиган аҳоли ва бошқа мутасаддиларнинг алоҳида ғамхурлиги ва парваришлари натижасида мазкур дарахт қайта жонланди ва кўкариб яшнаб кетди. Ҳозирда ушбу дарахт ўзига хос кўркамлик ва гўзаллик рамзи сифатида тароват бахш бўлиб қад кўтариб туради.   

Image Caption

3. 2011 йилдаги Сунамидан омонда қолган арча дарахти

2011 йилда Японияда юз берган Сунами тўфонида ушбу шаҳар марказининг соҳилидаги ўрмон бутунлай нобуд бўлади. Фақат ўрмон ичидан битта Арча дарахти омон қолди холос. 70 минг дарахтнинг ичидан фақат ушбу 250 йиллик дарахт сақланиб қолади. Лекин ердаги шўрлик миқдори кўпайганлиги боис, ушбу дарахтнинг томирлари аста секин 18 ой мобайнида қуриб қолади. Шундан сўнг ушбу дарахтнинг танасига 27 метрлик металдан ясалган склетни ўрнаштиришади. Бундан кўзланган мақсад эса ушбу дарахтни сақлаб қолишдир.  

Image Caption

 

Ёрлиқ