Картошка ошқозон табиби
(last modified Thu, 14 Dec 2017 10:13:41 GMT )
декабр 14, 2017 15:13 Asia/Tashkent
  • Картошка ошқозон табиби

Картошка шарбати аллақачонлар ошқозон табиби деб тан олинган.

У яралар, гастрит, диспепсия (меъда ва ичакларда овқат сингмаслиги ва шунинг оқибатидаги касалликлар) ва жиғилдон қайнаши билан курашишда кўмак беради. Шурбатда катта миқдорда С витамини борлиги учун ҳам у шиллиқ қават, тери ҳамда асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
Картошка шарбатини тайёрлаш жуда осон: хом картошкани гўштқиймалагичдан ўтказиб, дока ёрдамида шарбатини сиқиб оласиз.
Қандай ичиш керак: 1/3 стакан картошка шарбатини оч қоринга овқатланишдан 1 соат олдин 10 кун давомида истеъмол қиласиз.