Январ 06, 2018 09:54 Asia/Tashkent
  • Лимон дармондорига бой мевадир
    Лимон дармондорига бой мевадир

Лимон кислотаси организмга хавф солиб турувчи кўплаб бактерия ва микробларга қарши фаол курашадиЛимоннинг фойдали томонлари бисёр.Агар музлатгичингизда лимон учун жой топилса, янада яхши!Лимонлар минерал тузларга бой.

Уларнинг сезиларли қисми — калий тузлари бўлиб, С дармондориси билан бирга у пешоб ҳайдаш хусусиятига эга. Улар ортиқча суюқликларни ҳайдаб чиқариб, организмни сийдик тошлари касалликларидан сақлайди ва тозалайди. Лимон пўстидаги эфир мойлари эса бактерияга қарши кучли самара беради.Музлатилган, янги, аччиқроқ лимон ҳиди асаб тизимини ва қон босимини нормаллаштиради. Шунингдек, у иситма туширувчи, мигренда оғриқ қолдирувчи, веналар варикози кенгайишида ва атеросклероз ривожланишига қарши яхши восита. У жигар ва ошқозоности бези фаолиятини бир маромга солади. Янги эзилган лимон шарбати пигмент доғлар ҳамда сепкилларни кетказишда энг самарали воситади

Ёрлиқ