ТАБАССУМ ҚИЛ!
(last modified Sun, 07 Jan 2018 05:18:05 GMT )
Январ 07, 2018 10:18 Asia/Tashkent
  • ТАБАССУМ ҚИЛ
    ТАБАССУМ ҚИЛ

Оиланг билан ўтирганингда табассум қил! Оиласи йўқлар қанчадан-қанча!

Ишга борганингда табассум қил! Қанча-қанча кишилар иш қидириб юрибди!

Соғ ва тинч бўлсанг табассум қил! Қанча-қанча беморлар бу неъматни неча пул бўлсада сотиб олишга тайёр!

Тирик ва ризқланиб турган бўлсанг табассум қил! Ўликлар солиҳ амал қилиш учун ҳаётни орзу қилишади!

Табассум қил! Зеро сенинг сен ибодат қиладиган ва дуо қиладиган Роббинг бор. Бошқалар сигирларга ибодат қилиб юрибди!

Табассум қил! Чунки сен сенсан. У сенсан. Бошқалар сен бўлишни орзу қилиб юришибди!

Аллоҳим Сенга Сенинг буюклигинг ва салтанатинг буюклигига лойиқ ҳамд санолар бўлсин!