Анорнинг хусусиятлари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i32990
Анор меваси барча меваларнинг қироли ҳисобланади. Унинг тўқ қизил ранги кўзни қамаштиради.
(last modified 2018-08-22T17:54:58+00:00 )
май 01, 2018 12:09 Asia/Tashkent
  • Анорнинг хусусиятлари

Анор меваси барча меваларнинг қироли ҳисобланади. Унинг тўқ қизил ранги кўзни қамаштиради.

Анор нафақат мазали, балки витаминларга бой, узоқ йиллар мобайнида табобатда ҳам қўлланилиб келинадиган мевалардан биридир. Анор фойдалилиги тан олинган бўлиб, унда организмнинг яхши фаолият кўрсатиши учун барча керакли витаминлар мавжуд. Агар сиз гўшт маҳсулотли таомларни истеъмол қилмасангиз ва вегетариан бўлсангиз, албатта шу мева сизнинг дастурхонингиз устида доимий равишда бўлиши керак. Чунки унда гўшт маҳсулотида мавжуд 15 аминокислоталар бор. Унда яна асосий бўлган С, Р, B6 ва В12 тўрт витаминлари мавжуд. Анор яна йод, калий, кальций, темир ва кремний каби минералларга бой.

Анорнинг пўсти, дони ҳам фойдалидир. Уларнинг ҳар биридан турли йўналишларда фойдаланилади. Анорнинг пўстини чойга қўшиб ичилса, у уйқусизлик дардига учраганларга ва асаб тизими толиққан ва стресс ҳолатда юрган инсонларга фойдалидир. Яна томоғингиз ориб қолса, шифокор ҳузурига етиб боргунингизча анор пўстини қайнатиб унинг сувида чайсангиз анча ёрдам беради. Чунки унинг таркибидаги органик кислоталар инфекцияни йўқ қилиш имконига эга.