Хотираси заифлар учун ақлли кийим шкафи яратилди
DRESS номланувчи бу мослама чиндан ҳам ақлли драйвер бўлиб, Ню-Йорк ва Аризона университетлари ҳамда MGH муассасаси тадқиқотчилари томонидан яратилган.
Ушбу кийим шкафи бўлган драйвер бешта тортма, бир планшет, битта камера ва ҳаракатланувчи сенсор (сезувчи) қисмларидан иборат.
Хотираси заиф киши либосларини кийишдан олдин унинг ҳамшираси шкафнинг ҳар бир тортмасида тартиб билан кийимларни жойлаштиради ва хонадан чиқиб кетади. Драйверда ўрнатилган овоз дастури фойдаланувчига биринчи тортмани очиш фармонини беради ва ўша вақтнинг ўзида тортмадаги чироқ ҳам ёнади. Шкафда ўрнатилган ақлли системадаги мосламалар фойдаланувчининг кийиниш ҳаракатларини кузатади ва унга кейинги тортмаларни очишга ёрдам беради.