Наушник орқали диққатни бир жойда сақлаш
июн 12, 2018 14:11 Asia/Tashkent
Америкали муҳандислар янги наушник навини яратишди ва у орқали фойдаланувчи фикрини бир жойда йиғиши мумкин.
“Дейли Мейл” газетасининг ёзишича, бу тадқиқотчилар Mindset номланган наушник орқали мия фаолиятини фикрларни бир жойда тўплаш ва таҳлил этиш қобилиятини оширишга эришиш имконини яратишган.
Айтишларича, бу наушник нурли технологиялар ва электр сигналлари орқали миянинг электрик фаолиятини амалга оширади ва фойдаланувчини диққатини бир жойга сақлаб, ҳушёрроқ ишлашга ундайди.
Ушбу наушникнинг бош устида бўладиган қисмида махсус ҳис этувчи мосламалар ўрнатилган. Бу мосламалар 50 йилдан кўпроқ вақт давомида шифохоналарда беморлар мияларини суратга олиш ва ташхис қўйиш ишлари учун фойдаланиларди.