Ота-бола 3D-peнтгeн ихтиро қилишди
(last modified Tue, 21 Aug 2018 05:52:33 GMT )
август 21, 2018 10:52 Asia/Tashkent
  • Ота-бола 3D-peнтгeн ихтиро қилишди

Янги Зеландиянинг «Mars Bioimaging» компанияси янги технология — уч ўлчамли рентген (3D-peнтгeн)ни ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «Gizmodo.com». Бунинг шарофати билан айрим ҳолларда жарроҳлик аралашувига ҳожат қолмайди.

Кентербери универтитетида (Крайстерч, Янги Зеландия) ишловчи ота-бола Фил ва Энтони Батлерларнинг бу ихтироси тиббиёт оламида инқилоб ясаши мумкин деб ҳисобланмоқда. Улар тақдим этган 3D-peнтгeн нафақат суяклар, балки мушаклар, ёғлар ва суюқликларнинг рангли ва ҳажмдор тасвирини олиш имконини беради ва шифокорларнинг юмушини анча осонлаштиради.

Бундан ташқари, бу ихтиро келгусида саратон ҳужайралари ва миядаги шикастланишларни аниқлашда ҳам қўл келиши мумкин.

«MedipixЗ chip» технологияси алгортимлари суяк каби мустаҳкам юзалар орасида ҳам турли материалларни кузатиш имконини беради.

Қурилма ҳаётга татбиқ этилиши учун ҳали қатор синовлардан ва халқаро ташкилотларнинг имтиҳонидан ўтиши керак. Айни пайтда у хавфсизлик ва самарадорлик бўйича ички синовдан ўтяпти.