Қон босимини аниқлайдиган пластирлар
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i37906-Қон_босимини_аниқлайдиган_пластирлар
Қон босимини аниқлайдиган пластирлар
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
сентябр 24, 2018 17:46 Asia/Tashkent
  • Қон босимини аниқлайдиган пластирлар

Қон босимини аниқлайдиган пластирлар

ИРНА ахборот агентлиги маълумотига кӯра,  Калифорния Сан-Диего Университети мутахассислари ихтиро қилган пластир юрак қон-томир касалликларига гирифтор беморларнинг қон босими ӯзгаришини назорат қилиб туради. Шунингдек бу жиҳоз жарроҳлик қилинган беморлар аҳволи нормаллигини таъминлайди.

Бу пластирлар ултратовуш технологияси асосида ишланган. Ҳар бир электрон компоненти таркибида оқим даврида ултратовуш тӯлқинларини ишлаб чиқарадиган электродлар ва сенсорлар мавжуд. Ушбу ултратовуш тӯлқинлари тери остида 4 сантиметр чуқурликдаги  қон томири диаметрини доимий равишда ӯлчаши мумкин.