Тухум зарарлими?
(last modified Mon, 22 Oct 2018 12:50:35 GMT )
октябр 22, 2018 17:50 Asia/Tashkent
  • Тухум зарарлими?

Америка кардиологлар ассоциацияси қондаги холестерин даражасининг ошиши ва бунинг натижасида томирларда атеросклеротик тошмаларнинг пайдо бўлиши аниқ бир инсонда алмашинув жараёнларининг бузилиши билан боғлиқ деб, ҳисоблайди.

Тухумга келсак, агар инсон организми мазкур маҳсулотни яхши қабул қилса, унда аллергия ёки ҳазм қилолмаслик ҳоллари бўлмаса, тухумни меъёрида истеъмол қилиши мумкин. Тухум оқи аминокислотали таркибига кўра мувозанат сақлайди. 

Тухум сариғининг D витаминининг манбаларидан бири эканини унутмаслик керак. У балиқ ёғидан кейин иккинчи ўринда туради. Ҳар куни 2 та тухум истеъмол қилиш организмга зарар келтирмайди. Агар озишни истасангиз, дастлабки пайтда фақат тухум оқини истеъмол қилганингиз маъқул.