“Рио-2016” олимпиада ўйинларининг юқори даромадли спортчилари
https://parstoday.ir/uz/radio/world-i3946-Рио_2016_олимпиада_ўйинларининг_юқори_даромадли_спортчилари
Мазкур олимпиада ўйинларида янги спортчилар ҳам ўз маҳоратларини кўрсатишган бўлсаларда, аммо спорт юлдузларининг ўрни ўзгачадир.
(last modified 2018-08-22T17:47:32+00:00 )
сентябр 05, 2016 14:09 Asia/Tashkent
  • “Рио-2016” олимпиада ўйинларининг юқори даромадли спортчилари
    “Рио-2016” олимпиада ўйинларининг юқори даромадли спортчилари

Мазкур олимпиада ўйинларида янги спортчилар ҳам ўз маҳоратларини кўрсатишган бўлсаларда, аммо спорт юлдузларининг ўрни ўзгачадир.

1. Америкалик машҳур  баскетболчи Кевин Дурантнинг  йиллик даромади 67 миллион долларни ташкил этади ва спорт оламида энг юқори даромадга эга  спортчилардан бири ҳисобланади. Албатта, ушбу маблағнинг 27 миллион доллари унинг клуби  Golden State Warriors томонидан маош сифатида берилади. Кевин Дурант “Рио-2016” олимпиада ўйинларининг энг юқори даромадли спорт юлдузларидан ҳисобланади.

Image Caption
  1. 2.Сербиялик машҳур теннисчи Новак Жоковичнинг  даромади эса 56 миллион долларни ташкил этади. Жокович ушбу маблағдан 20 миллион евросини  теннис мусобақаларида қўлга киритади. Қолган  пулларни унга “Адидас”, “Пежо”, “Сико” каби ширкатлар ҳомий сифатида тўлашади.
Image Caption

3.”Рио-2016” олимпиада ўйинларининг бошқа юлдузларидан бири испаниялик машҳур теннисчи Рафаел Надал бўлиб, у Жоковичнинг асосий рақиби ҳисобланади. Надалнинг йиллик даромади 37.5 миллион долларни ташкил этади.

 

Image Caption

4.Бразилия футбол жамоасининг юлдузи Неймар “Рио-2016” олимпида ўйинларида олтин медални қўлга киритди. Унинг йиллик даромади 37.5 миллион долларни ташкил этади ва Надал билан бир қаторда туради. Неймар ҳар йили Барселонанинг  FC клубидан 14.5 миллион доллар даромад кўради. Ҳомийлар ҳам реклама шартномалари асосида унга яхши пул тўлашади.

 

Image Caption

5.Япониялик машҳур теннисчи Кеи  Нишикори  Рио олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди. 2014 йилда бўлган теннис мусобақаларида финалга чиққан биринчи япониялик теннисчидир. Унинг йиллик даромади 33.5 миллион долларни ташкил этади.Ҳомийлар томонидан  унга 30 миллион доллар  тўланади.

Image Caption

6.Ямайкалик Юсеин Болт дунёнинг энг тез югурадиган одами ҳисобланади ва Рио олимпиадасида ҳам олтин медални қўлга киритди. Унинг йиллик даромади 32.5 миллион долларни ташкил этади. 17 ширкат пойафзал ва кийимлар рекламаси учун унга ҳар йили 20 миллион доллар тўлашади.

Image Caption

7.Америкалик машҳур баскетболчи Кармело Антони Рио олимпиада ўйинларида АҚШ терма  жамоаси билан чемпион бўлди. Унинг йиллик даромади 31 миллионни ташкил этади ва олимпиаданинг энг даромадли юлдузларидан биридир.

Image Caption

 

8. Американинг яна машҳур баскетболчиларидан бири Кайри Ирвинг Рио олимпиадасида мамлакат терма жамоаси билан олтин медалга сазовор бўлди. 24 ёшли ушбу спортчининг йиллик даромади 27.6 миллион долларни ташкил этади. Ҳомийлар ҳисобидан у 5 миллион евро фойда кўради.

Image Caption

 

9. Рўйхатимзнинг тўққизинчи ўрнида яна бир америкалик баскетболчи ўрин олди. Паул Жоржнинг йиллик даромади 24.1 миллион долларни такшкил этади. У 26 ёшда.

Image Caption

10.Олимпиада ўйинларининг юлдузи ва  юқори даромадларга эга аёл спортчиларидан бири америкалик теннисчи Серена Уилямсдир. Унинг йиллик даромади 28.9 миллион долларни ташкил этади. 24 ёшли ушбу спортчига йирик ширкатлар ҳомийлик қилишади.

Image Caption