Мандарин ҳақида қизиқарли фактлар
(last modified Wed, 12 Dec 2018 08:26:02 GMT )
декабр 12, 2018 13:26 Asia/Tashkent
  • Мандарин ҳақида қизиқарли фактлар

Қадимги Хитойда мандаринлар бахт, бойлик ва узоқ умр кўриш рамзи ҳисобланган. Айнан шунинг учун ҳам меҳмонга бораётиб хитойликлар мезбонларга ана шу мевадан олиб боришган. Мезбонлар ҳам ўз навбатида меҳмонларни уйга кузата туриб, уларга мандаринлар тортиқ қилишган.

«Мандарин» сўзи хитой тилидан таржима қилинганида «бойвачча» маъносини англатади деган тахмин бор. Айнан Хитой мандарин ватани саналади. Аста-секин у Осиёнинг бошқа мамлакатлари (Ҳиндистон, Япония)да етиштирила бошлаган. Мандарин доим яшил кўринишдаги дарахт. Мевалари 6 ойдан 8 ойгача пишади. Битта дарахтдан ўртача 600 донага яқин мева териб олинади. Бироқ узоқ умр кўрадиган рекордчилар ҳам бор. Уларда 5000 донагача мева етилади.

Майо илмий маркази олимлари мандаринлар кайфиятни кўтаришини аниқлашган. Уларнинг ҳиди хавотир ва зўриқишлардан халос этиб, одамга оптимистик руҳ беради. Мандаринлар таркибида нитратлар йўқ. Бу уларнинг мевасида лимон кислотаси кўплиги билан боғлиқ. У эса ўз навбатида ўз хусусиятлари билан зарарли таъсирларни нейтраллаштиради.

Мандаринларнинг бутун дунёда машҳурлигига қарамай мандарин шарбатини сотувда кўришнинг иложи йўқ. Буни термик қайта ишловда унинг барча фойдали хусусиятлари йўқолиши билан изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари, мандариндан кўп шарбат чиқмайди. Уни мева ҳолида сотиш анча фойдали. Мандарин шарбатининг таъми ҳам ўзига хос бўлиб, барчага бирдек ёқавермайди.

Ёрлиқ