Дунёнинг энг қиймат бинолари
Осиё, Америка ва ҳатто Олмонияда шундай люкс бинолар борки, уларнинг қурилиши учун миллиардлаб долларлар харж этилган. Сизга энг қиймат бинолар ва уларнинг қаерда жойлашишгани борасида маълумот берамиз
- Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида қурилган Аброж Албайт биноси ва люкс меҳмонхонасини Усома бин Ладен оиласига қарашли қурилиш гуруҳи бунёд этган.Мазкур бинонинг баландлиги 601 метр бўлиб, унда дунёнинг энг катта соати ўрнатилган. Ушбу бинонинг қурилиши учун 15 миллиард доллар маблағ кетган.
Сингапурдаги “Сетоза” оролида қурилган мазкур мажмуада люкс меҳмонхона, аквариум, казино,ўйинлар шаҳарчаси ва бошқа имкониятлар мавжуд. Ушбу қурилиш мажмуасига кетган харажатлар 6 милиард 950 миллион долларни ташкил этади.
“Марина Бай Сандз” меҳмонхона –казиноси Сингапурда жойлашган. Учта бинодан иборат ушбу меҳмонхонанинг баландлиги 191 метр бўлиб, ҳар бир бино 55 қаватдан иборат.Бино устида қурилган боғнинг узунлиги 340 метрдир. Мазкур мажмуа учун харж этилган маблағларнинг миқдори 5 миллиард 500 миллион долларни ташкил этади.
“Космополитан” меҳмонхонаси Американинг Лас-Вегас шаҳрида 61 қаватли икки бинодан ташкил топган ва 2995 хонадан иборатдир. Ушбу люкс меҳмонхона учун 3 миллиард 900 миллион доллар маблағ харж этилган.
Жаҳон савдо маркази” биноси 2001 йилнинг 1 сентябрида террорчилар томонидан Ню-Йорк шаҳридаги эгизак бинолар бузилганидан кейин қурилган. Ушбу бинонинг баландлиги 541 метр бўлиб, Американинг энг баланд биноси ҳисобланади.Мазкур бинога харж этилган маблағлар миқдори 3 миллиард 800 миллион долларни ташкил этади.
БААнинг Абу Заби шаҳрида қурилган “Қаср” меҳмонхонаси узоқ муддатгача дунёнинг энг қиймат биноларидан ҳисобланарди.Ушбу меҳмонхонани Швецариянинг “Компинсикий” ширкати қурган. Унга харж бўлган маблағлар миқдори 3 миллиард долларни ташкил этади.
“Винн Ресорт” люкс меҳмонхонаси Американинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган.Унга кетган маблағларнинг миқдори 2 миллиард 700 миллион долларни ташкил этади.
“Венетиан Макау” меҳмонхона-казино биноси Макаё ярим оролида қурилган ва 980 минг квадрат метр масоҳатга эгадир . Ушбу ярим орол Хитойнинг бир бўлаги ҳисобланади.Мазкур меҳмонхонанинг қурилишига 2 миллиард 400 миллион доллар маблағ кетган.
“Принцесс” биноси суратнинг ўнг тарафидаги тўртинчи бино бўлиб, узоқ йиллар давомида Ню-Йоркнинг одамлар яшовчи энг йирик бино ҳисобланган. Кейинчалик унинг ўрнини “Ню-Йорк люкс биноси эгаллайди. 101 қаватга эга ушбу бино қурилишига 2 миллиард 170 миллион доллар харж этилган.
омбай шаҳрида қурилган “Антела” биноси дунёнинг ажойиб қурилишларидан ҳисобланади. Уни ҳиндистонлик миллиордер Мукеш Амбани қурган. Дунё етти мўжизаларидан бири Бобул биноларидан илҳом олиб қурилган ва 31 қаватли ушбу бинога 2 миллиард доллар маблағ харж этилган.