Излаш
-
Mar 03, 2018
Тошкент шаҳри «Чорсу» даҳасида жойлашган «Хожа Аҳрор Валий» жоме масжидида аёллар учун намозхона очилди, деб ёзади «Халқ сўзи» «Islom.uz» га таяниб.
-
Mar 01, 2018
2018 йил охиригача Ўзбекистонда халқаро пластик карталарга хизмат кўрсатиш учун 1045 та банкомат ўрнатиш режалаштирилмоқда.
-
Feb 26, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 январдаги қарори билан тасдиқланган давлат дастурига мувофиқ, 25 турдаги фойдали қазилмалар захираларини кўпайтириш ва геология-қидирув ишларини жадаллаштириш ҳисобига 50 та янги кон саноатда ўзлаштиришга тайёрланади, деб ёзади ЎзА. Уларнинг 22 таси олтин, 3 таси уран, 2 таси рангли металл ва бошқа ҳар хил норуда фойдали қазилмалардир.
-
Feb 25, 2018
Яқин келажакда Ўзбекистонда Россиянинг бешта етакчи университети филиали очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
-
Feb 18, 2018
Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб тизимли равишда умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфлари ҳафталик ўқув давомийлиги 5 кун бўлган ўқиш жараёнига ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’нинг Халқ таълими вазирлигидаги манбаси хабар берди.
-
Feb 17, 2018
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги патронаж ҳамширалари велосипед билан таъминланди. Энди улар кузатувда бўлган беморларнинг уйларига велосипедда қатнайди. Велосипед ҳайдашни билмаган ҳамширалар уни ўрганиб олган.
-
Feb 15, 2018
Лойиҳаларга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Меҳнат кодексига ўзгартишлар киритилмоқда
-
Feb 14, 2018
Дастлаб Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муиджон Тоҳирий ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу маълумот кейинчалик «KUN.UZ» манбаси томонидан тасдиқланди. Божхона қўмитасига Бош прокурор ўринбосари, генерал-майор Муротжон Азимов янги раис этиб тайинланди. Муиджон Тоҳирийнинг истеъфосига нима сабаб бўлгани ва унинг кейинги иш жойи ҳозирча номаълум.
-
Feb 13, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши имзоланди
-
Feb 10, 2018
Тошкент шаҳрида Эрон исломий инқилоб ғалабасининг 39 йиллигига бағишланган байрам тадбири қизғин нишонланди
-
Feb 06, 2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ривожи учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоралар кўриш ҳақидаги фармонни имзолади
-
Feb 05, 2018
5 февраль куни 4,1 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сейсмопрогнозтик республика мониторинг маркази мутахассислари KUN.UZ’га маълум қилишди.
-
Jan 30, 2018
Марказий банк тавсиясига кўра, Ўзбекистонда барча тижорат банклари тушликка чиқиш вақти бир хил бўлади.
-
Jan 24, 2018
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Афғонистон Ислом Республикаси президентининг катта маслаҳатчиси Хумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегация аъзолари "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти раҳбарияти билан учрашди, деб хабар қилди Жамият матбуот хизмати.
-
Jan 24, 2018
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, республикада 25-28 январь кунлари об-ҳаво башорати маълум қилинди.
-
Jan 20, 2018
Абдулазиз Комилов 2018 йил Афғонистон масаласига бағишланган вазирлик даражасидаги «Афғонистон - келажакка йўл» халқаро конференциясини Тошкент шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.
-
Jan 18, 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг ўзида, ташаббуси ва натижадорлиги йўқлиги, сусткашлиги ҳамда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун 10 нафар элчи вазифасидан озод этилганини маълум қилди.
-
Jan 16, 2018
Айни дамда банкомат долларни сўмга алмаштириб бериши мумкин. Яқин орада банкоматда евро ва рубл ҳам алмаштириш мумкин бўлади.
-
Jan 15, 2018
2018 йил 15 январ куни Қуръони Карим тиловати бўйича 1-Республика қорилар очиқ мусобақаси бошланган кун сифатида тарихга киради.
-
Jan 12, 2018
Бугун, 12 январь куни Президент матбуот хизмати томонидан «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш тўғрисида»ги матбуот анжумани ташкил этилди.