Ўзбекистонда космик тадқиқотлар ва технологиялар ривожлантирилади
(last modified Tue, 13 Feb 2018 06:07:24 GMT )
феврал 13, 2018 11:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда космик тадқиқотлар ва технологиялар ривожлантирилади
    Ўзбекистонда космик тадқиқотлар ва технологиялар ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши имзоланди

Фармойишга кўра, миллий космик фанини ривожлантириш, мамлакатни инновацион равнақ топтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш бўйича таклифларни тайёрловчи Ишчи комиссия тузилмоқда.

Ишчи комиссисиянинг асосий мақсади — инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни татбиқ этиш бўйича соҳа иқтисодий ўсишнинг локомотиви, хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг қўшимча омилига айланган илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, космик ва йўлдошли технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини ўрнатиш орқали космик соҳани бошқариш устидан бутун бир тизимни яратиш кабиларни назарда тутади.

Комиссия сунъий йўлдошли алоқа миллий тармоғини яратиш, космонавтика ютуқларини жорий этиш, космик ва сунъий йўлдошли технологиялар соҳасида кадрларни давлат-хусусий шериклик асосида потенциал хорижий ҳамкор ёрдамида тайёрлаш бўйича ҳам таклифлар йиғади.

Комиссия раиси (бош вазир ўринбосари С.Р.Холмуродов) Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги билан икки ҳафта ичида космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида илғор тажрибага эга бўлган етакчи хорижий компаниялар билан учрашиш масаласини ишлаб чиқишлари керак.