Ўзбекистонда 1 февралдан барча банклар иш тартиби ўзгаради
Январ 30, 2018 13:00 Asia/Tashkent
Марказий банк тавсиясига кўра, Ўзбекистонда барча тижорат банклари тушликка чиқиш вақти бир хил бўлади.
Спутникнинг берган хабарига кўра, Ўзбекистон Марказий банки қарорига кўра, 1 февралдан бошлаб Марказий банкнинг барча бўлимларида тушлик вақти бир хил бўлади.
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/1-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ходимларнинг тушлик танаффус вақти соат 1300 дан соат 1400 гача этиб белгиланди”, — дейилган банк хабарида.
Ёрлиқ