Излаш
-
Jul 19, 2018
Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали.
-
Jul 17, 2018
Бугундан «Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
-
Jul 17, 2018
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига 2018 йилда 150 миллиард сўм ажратиш, 2019 йилдан бошлаб эса бюджет параметрларида 300 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағлар ажратишни назарда тутиш белгиланди.
-
Jul 16, 2018
Жаҳон банки Ўзбекистондаги ислоҳотларни самарали давом эттириш учун 500 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
-
Jul 16, 2018
Афғонистоннинг Шимолий ҳудудида “Толибон” ИШИДнинг аёл жангариларини асирга олди.
-
Jul 15, 2018
Ўзбекистонда бугун, 15 июль кунидан бошлаб хорижлик фуқароларга республикада туристик мақсадларда бўлиш учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш бошланди.
-
Jul 14, 2018
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги бошлиғи Равшан Ибрагимов журналистлар билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида чет элда ишлаган ҳолда, Ўзбекистонда стажга эга бўлиш ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
-
Jul 14, 2018
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими ва ҳокимиятда ишлаган яна бир неча мансабдор шахслар ҳибсга олинган
-
Jul 12, 2018
11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси «Нодавлат олий таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга қўйиладиган талабларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор лойиҳасини кенг жамоатчиликка ҳавола этди.
-
Jul 10, 2018
Ўзбекистонда дронлар Ўзбекистон ва Хитой компаниялари ҳамкорлик меморандумини имзолашди.
-
Jul 10, 2018
Батумида дугонасининг фарзандини уриб ўлдириб қўйган ўзбекистонлик аёл полицияга таслим бўлди. Бу ҳақда “Грузия Онлайн” порталига таянган ҳолда Sputnik нашри 9 июлда хабар берди.
-
Jul 07, 2018
Ўзбекистонга Эрон ва Туркманистон томонидан ўта иссиқ об-ҳаво оқими яқинлашмоқда, деб хабар қилди "Соф" нашри
-
Jul 07, 2018
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов шу кунга қадар ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан ўрин олган 4та ўйинда, шунингдек, 1/8 финалдан ўрин олган Бразилия - Мексика жамоалари ўртасидаги учрашувда комиссар сифатида ишлаган эди.
-
Jul 07, 2018
15 июль кунидан бошлаб хориж мамлакатлари фуқаролари Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёхуд Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт эмас.
-
Jul 06, 2018
Жаҳон чемпионатида чорак финал босқичида Франция терма жамоаси Уругвайни мағлуб этишга муваффақ бўлди.
-
Jul 06, 2018
Туркияда беш йил қочқинликда яшаб, ўтган ой охирида Истанбул шаҳридан уч фарзанди билан Тошкентга учиб борган 46 яшар аёл Тошкент аэропортида терроризмда гумонланиб ҳибсга олинган.
-
Jul 04, 2018
Учинчи томонга авиачиптаси бўлган ҳолда, Ўзбекистондаги халқаро аэропортлардан бирида транзит-қатновни амалга ошираётган хорижий йўловчилар беш кунгача визасиз Ўзбекистонда ҳам қолиши мумкин
-
Jul 04, 2018
Жорий йилнинг 15 июль кунидан бошлаб хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш визасини олиш учун дипломатик вакиллик ёхуд Ўзбекистоннинг чет эллардаги консуллик идорасига расмий мурожаат қилиши шарт эмас.
-
Jul 04, 2018
Ўзбекистонда Чой етиштиришни ривожлантириш илмий-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилди.
-
Jul 03, 2018
Улуғбек Лапасов Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Ўзбекистоннинг доимий вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган.