Ўзбекистонга 200 минг доллар миқдорида инвестиция киритган хорижликлар «Фахрий фуқаро» унвонини олиши мумкин
(last modified Tue, 17 Jul 2018 06:37:11 GMT )
июл 17, 2018 11:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга катта инвестиция киритган хорижликлар «Фахрий фуқаро» унвонини олиши мумкин
    Ўзбекистонга катта инвестиция киритган хорижликлар «Фахрий фуқаро» унвонини олиши мумкин

Бугундан «Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Адлия вазирлиги томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасига камида 200 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиш учун яшаш гувоҳномасини ва кўп марталик визаларни олишнинг янги механизмлари таклиф этилмоқда.

Шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг устувор йўналишларига катта миқдорда инвестиция киритган чет эл фуқароларига «Фахрий фуқаро» унвонини бериш масаласи кўриб чиқилади. 

Ёрлиқ