Излаш
-
Jan 29, 2020
Бир ҳафта ичида Хитойдан Ўзбекистонга келувчилар сони 5 баравар ошди, лекин Хитойга борувчилар сони 3 баравар қисқарди. Бу ҳақда Aviasales матбуот хизмати хабар берди.
-
Jan 26, 2020
China Daily нашрига кўра, Хитой касалликлар профилактикаси ва уларни бошқариш марказида коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ишлари муваффақиятли якунланди.
-
Jan 26, 2020
Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида 45 фоиз даражадаги куйиш ҳолатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанаётган Хушнуд Ғойибназаров вафот этди.
-
Jan 26, 2020
Россиядан Ўзбекистонга депортация қилинган фуқаролар сони 300 нафарни ташкил этди.
-
Jan 25, 2020
Россия президенти Владимир Путин Фаластинга ташрифи вақтида фахрий қоровул соқчисининг ерга тушиб кетган фуражкасини пайқаб, уни кўтариб, соқчининг бошига кийгизиб қўйди. Воқеа Путиннинг Байт-Лаҳмга (Вифлеем) ташрифи вақтида юз берган. Путин Фаластинга ташрифи вақтида Маҳмуд Аббос билан Яқин Шарқдаги вазиятни ва икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
-
Jan 24, 2020
2019 йилда хорижда ишлаш чоғида вафот этган 308 нафар меҳнат муҳожирининг жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсунов 23 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
-
Jan 24, 2020
итойда янги типдаги 2019-nCoV коронавируси тарқалиши ўчоғи ҳисобланган Ухань шаҳрида вирусдан касалланганларни жойлаштириш учун янги шифохона қурилиши бошланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
-
Jan 23, 2020
Бугун Туркия давлат ахборот агентлиги, Анқара давлатини Сурия чегаралари яқинига оғир ҳарбий техникалар юборганини хабар қилди.
-
Jan 23, 2020
АҚШ президенти Европага қарши навбатдаги позициясида улар биз билан янги савдо- иқтисодий келишув учун музокара вариантини танлашдан бошқа чоралари йўқ деб айтди.
-
Jan 23, 2020
Bloomberg хабарига кўра, Apple февралда янги ҳамёнбоп iPhone’ни ишлаб чиқаришни бошлайди
-
Jan 22, 2020
Жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган эди. Натижада, ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.
-
Jan 22, 2020
Кеча АҚШнинг маҳаллий вақти билан 12:30 соатида бу мамлакат сенати мажлисида президент Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилишнинг биринчи суд муҳокамаси бошланди.
-
Jan 22, 2020
олиб борилган суриштирув ишлари натижасида россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган сўнгги ўнинчи ўзбекистонлик 1998 йилда туғилган, Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли эканлиги аниқланди.
-
Jan 21, 2020
Ўзбекистонлик блогер Шабнам (Нафосат) Оллошукурова ўлим таҳдидлари остида ватанни тарк этганини айтмоқда. Бу борада блогер Facebook ижтимоий тармоғида маълум қилган.
-
Jan 21, 2020
18 январь куни Бош прокуратурада Бош прокурор Н. Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
-
Jan 21, 2020
Бугун АҚШ сенатида президент Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳасини кўриб чиқиш учун илк суд муҳокамаси бўлиб ўтади.
-
Jan 21, 2020
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси ўтказилди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси ўтказилди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, янги таркибдаги Сенат аъзоларини юксак номга сазовор бўлганлари билан табриклади.
-
Jan 21, 2020
Россиянинг Томск вилояти Асинов туманида юз берган бугунги мудҳиш ёнғин оқибатида қурбон бўлган 10 кишидан барчаси ўзбекистонликлар эканлиги айтилади.
-
Jan 20, 2020
Яқинда руҳий касалхонадан чиққан ўзбекистонлик блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди.
-
Jan 16, 2020
Вашингтонда ҳафталар давомида олиб борилган тортишувлардан кейин охир-оқибат Америка Вакиллар палатаси Дональд Трампнинг ишини Сенатга топшириб, импичмент бўйича суд муҳокамаси ўтказилиши учун овоз берди.