Россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда 10 нафар ўзбекистонлик қурбон бўлди
Россиянинг Томск вилояти Асинов туманида юз берган бугунги мудҳиш ёнғин оқибатида қурбон бўлган 10 кишидан барчаси ўзбекистонликлар эканлиги айтилади.
Москва вақти билан соат 00:05 да Россиянинг Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли яшаш пункти Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда содир бўлган ёнғинда 11 киши ҳалок бўлган.
Дарё сайтига кўра, ёнғин натижасида уйнинг 208 квадрат метр майдонда том ва шифт қисми ёниб, қулаган. Бирламчи маълумотга асосан ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон фуқароси яшаган.
«Улардан 11 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган /10 нафар ўзбекистонлик ва бир нафар россиялик/ ва икки нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилиб, жавоб берилган. Улар ‘Гринвуд’ ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган»,
Вафот этган фуқаролар Томск вилояти Асино шаҳридаги туман шифохонаси ўликхонасида сақланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.