Руҳий шифохонадан чиққан блогер Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди
(last modified Mon, 20 Jan 2020 08:37:29 GMT )
Январ 20, 2020 13:37 Asia/Tashkent
  • Руҳий шифохонадан чиққан блогер Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди

Яқинда руҳий касалхонадан чиққан ўзбекистонлик блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этди.

Спутник сайтига кўра, "сўнгги маълумотга кўра, ҳозирги вақтда у МДҲ давлатлардан бирида ва Европага боришни режалаштирмоқда”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 23 сентябрда блогер Нафосат Оллашукурова маъмурий қамоққа олинганди. Уч кундан сўнг у Урганч шаҳридаги руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирилди, 2019 йил 28 декабрда эса шифохонадан чиқди.