Январ 23, 2020 12:46 Asia/Tashkent
  • Apple компанияси 2020 йилнинг февраль ойидан бошлаб янги ҳамёнбоп iPhone’ни ишлаб чиқаради

Bloomberg хабарига кўра, Apple февралда янги ҳамёнбоп iPhone’ни ишлаб чиқаришни бошлайди

Маълум бўлишича, янги қурилманинг тақдимоти март ойида бўлиб ўтади. Бу iPhone SE давридан буён ишлаб чиқарилган биринчи арзон модель бўлади. Bloomberg’нинг ёзишича, янги iPhone’нинг ташқи кўриниши 4,7 дюйм экранли iPhone 8’га ўхшайди.

Агентликнинг маълумотларига кўра, янги моделдаги Touch ID Home тугмасига жойлаштирилади, Face ID эса қурилмада мавжуд бўлмайди. Процессор iPhone 11’нинг процессори билан бир хил бўлади. Янги смартфоннинг тахминий нархи маълум қилинмаган.

Bloomberg’нинг қўшимча қилишича, 2020 йил давомида Apple 5G’да ишлай оладиган iPhone’нинг тақдимотини ўтказишни режалаштирмоқда. Унинг процессори тезроқ ишлайди ва орқа томонида янги 3D камералар жойлашади.

Ёрлиқ