Излаш
-
Dec 20, 2021
Россия президенти Владимир Путин Россияда терактлар таҳдиди камайгаани учун мамлакта хавфсизлик кучларига миннатдорчилик билдирди ва бу вазиятни олқишлади.
-
Dec 18, 2021
Россия президенти Владимир Путин Кремлда бўлиб ўтган Россия Саноатчилар ва иш берувчилар кенгаши йиғилишида Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини танқид қилиб, Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ санкциялардан Россияга қарши носоғлом рақобат қилиш учун фойдаланаётганини айтди. Путин шундай деди:Улар ҳар доим Россиянинг ривожланишига тўсқинлик қилиш учун сабаб топадилар, жумладан, санкциялардан фойдаланиш ва глобал иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун кун тартиби қўйиш орқали тўсқинлик қилишади.
-
Dec 15, 2021
Россия президенти франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида, НАТО томонидан Украинага қурол-яроқ юборилишини Россия учун таҳдид деб атади.
-
Dec 08, 2021
Россия президенти Владимир Путин сешанба куни америкалик ҳамкасби Жо Байден билан видеоконференция орқали учрашди. Икки давлат президентлари турли масалаларни муҳокама қилдилар. АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга кўра, музокараларда асосий эътибор Украинага қаратилган. Учрашувда Байден АҚШ Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
-
Dec 07, 2021
Россия президенти Владимир Путин Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Бош вазир Нарендра Моди билан учрашувида Афғонистонда давом этаётган вазиятдан хавотир билдирди.
-
Dec 06, 2021
Россия президенти бу мамлакат фуқароларини муҳожирларни Европага ноқонуний арвишда киришига алоқадорлигини рад этди.
-
Dec 01, 2021
Россия президенти Владимир Путин НАТО ва Ғарб давлатларини Украинада қурол -яроқ ва ҳарбий кучларни жойлаштириши тўғрисида огоҳлантирди.
-
Nov 27, 2021
Кеча Владимир Путин Арманистон Бош вазири ва Озарбойжон республикаси президентларининг 3 томонлама учрашувида Илҳом Алиев ва Никол Пашиняннинг муаммоларга ечим топиш учун келиша олишганини маълум қилди.
-
Nov 19, 2021
Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев москвага ташриф буюриб, президент Путин билан учрашди.
-
Nov 19, 2021
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда уни президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан яна бир бор табриклади ва давлат раҳбари сифатидаги хизматларини юқори баҳолади.
-
Nov 19, 2021
Кремл матбуот котиби пайшанба куни унинг мамлакати Владимир Путиннинг буйруғи билан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) аъзоларининг фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилаётганини айтди.
-
Nov 13, 2021
Россия президенти Владимир Путин НАТО ҳарбий машқларида стратегик қуролга эга самолётлардан фойдаланишини танқид қилди.
-
Nov 09, 2021
Россия ва АҚШ ўртасидаги кескинликлар фонида Владимир Путин ЦРУ- АҚШ Марказий разветка бошқармаси раҳбари билан телеофн орқали суҳбатлашди.
-
Nov 07, 2021
Миллий бирлик куни байрамини Қримда ўтказган Россия президенти Владимир Путин, Қримда минтақаси абадий Россия таркибида қолишини маълум қилди. Путин шундай деди:“Мамлакатимиз тарихий иттифоққа эришди. Қрим Россия билан абадий қолади. Бу бутун рус халқининг мутлақ, эркин ва қатъий иродаси".
-
Nov 02, 2021
Россия президенти АҚШнинг Европада ракеталарини жойлаштиришига қарши чиқиши билан, Россия ҳар қандай ракета таҳдидини қайтаришини маълум қилди.
-
Oct 25, 2021
Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Қозоғистон презиенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади ва режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
-
Oct 23, 2021
Россия президенти Толибон кабинетида этник мувозанат зарулигини таъкидлаб, Афғонистонда пуштунлар кўпчилик эмаслигини эълон қилди.
-
Oct 23, 2021
Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Украинада НАТО ҳарбийлари фаолиятига муносабат билдирди. Путин НАТОнинг Украинадаги ҳарбий қўшинлари Россияга таҳдиддир эканлигини таъкидлаб, деди: "АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Украинанинг НАТОга киришига йўл очди".
-
Oct 22, 2021
Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Москва Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олиш сари ҳаракат қилмоқда.
-
Oct 16, 2021
Россия президенти Афғонистоннинг шимол минтақалари 2000 дан ортиқ ИШИД террорчиларнинг бошпанасига айланган ва улар бутун Марказий Осиёга ҳужумлар уюштириши мумкин деб таъкидлади.