Излаш
-
Oct 21, 2018
Италия президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда Италияга ташриф буюришга таклиф қилди. ТИВ матбуот хизмати хабар беришича, у бу ҳақда Ўзбекистоннинг Италиядаги янги элчиси Отабек Акбаровдан ишонч ёрлиғини қабул қилиш чоғида айтиб ўтган.
-
Oct 21, 2018
22 октябрь куни Ўзбекистон президенти Тошкентда АҚШ савдо вазирини қабул қилади.
-
Oct 21, 2018
Уч давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви Тошкентга чегарадош бўлган Сарыагаш шаҳрида бўлиб ўтди.
-
Oct 20, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг қўшма баёноти матни эълон қилинди.
-
Oct 15, 2018
15 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туркманистонлик ҳамкасби Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
-
Oct 14, 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи якунида вилоятдаги 5 туман ҳокими икки ойлик маошидан маҳрум қилинган. Бу ҳақдаги маълумотни «Kun.uz» манбалари тасдиқлашди.
-
Oct 12, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
Oct 12, 2018
12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирликлари раҳбарларини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
Oct 11, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни юртимизга ташриф билан келган Миср Бош имоми, Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййибни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
-
Oct 11, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2018 йил 10 октябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ва иқтисодий идоралар раҳбарлари иштирокида мамлакатни жорий йил 9 ойида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолати ва йил якунлари бўйича кутилаётган натижалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтгани хабар қилинганди.
-
Oct 10, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. Бу ҳақда Кун уз хабар берди.
-
Oct 09, 2018
Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси президенти Эммануэл Макроннинг учрашуви бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилади давлат раҳбари матбуот хизмати.
-
Oct 09, 2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Францияга ташрифи чоғида BBC’га Ўзбекистонда фаолият юритишига рухсат берилишини айтди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
-
Oct 09, 2018
Шавкат Мирзиёев кеча Париж шаҳридаги ЮНЕСКО бош қароргоҳида ушбу ташкилот Бош директори Одри Азуле билан учрашиб мулоқот қилди.
-
Oct 09, 2018
Шавкат Мирзиёев 8 октябрь куни Париж шаҳрида Франция Республикаси Сенати Раиси Жерар Ларше билан учрашди.
-
Oct 08, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
-
Oct 07, 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди ва уни туғилган куни билан табриклаб, энг самимий ва эзгу тилакларини билдирди.
-
Oct 01, 2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Деҳли шаҳридаги ўзи учун ажратилган қароргоҳда Ҳиндистон Республикаси вице-президенти, сенат раиси Венкая Найдуни қабул қилди.
-
Oct 01, 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь куни Нью-Деҳлида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан тор доирада учрашув ўтказди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.