Шавкат Мирзиёев 2019 йилда 36та хорижий сафарда бўлади
https://parstoday.ir/uz/news/uzbekistan-i42477-Шавкат_Мирзиёев_2019_йилда_36та_хорижий_сафарда_бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилда 36та хорижий сафарни амалга ошириши режалаштирилган. Бу ҳақда Халқаро-Пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев маълум қилди. 
(last modified 2019-01-20T09:32:31+00:00 )
Январ 20, 2019 14:20 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев 2019 йилда 36та хорижий сафарда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилда 36та хорижий сафарни амалга ошириши режалаштирилган. Бу ҳақда Халқаро-Пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев маълум қилди. 

Журналистнинг айтишича, давлат раҳбари 20 январ куни сафарларнинг иккинчиси – Германияга йўл олади. Германия пойтахти Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашиши белгиланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилни Ҳиндистон сафари билан бошлаганди. 

У  17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Гандинагар шаҳри «Маҳатма Мандир» кўргазмалар мажмуасида ўтказилган «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиб қайтди. 

Айни пайтда Шавкат Мирзиёевни Белгия, Швейцария, Канада, Япония, Болгария, Беларусь Республикасида кутишмоқда.

  •